Тулки билан бўри

Қадим замонда бир чол билан кампир бор экан. Уларнинг бир ола сигири бор экан. Кунлардан бир куни чол:— Эй кампир ола қопнинг унидан, ола сигирнинг мойидан бир кўмач қил, — дебди.Шунда кампир ола қопнинг унидан, ола сигирнинг мойидан бир катта давоми…

Қумурсқа

Ўтган замонда бир киши сафарга чиққан экан. Бир сойдан ўтишга тўғри келибди. Қиш вақти экан. Сув музлаган экан. Эшакнинг кейинги оёғи музга тойиб, йиқилиб бели синибди… У киши хафа бўлиб, музга қараб шундай дебди:— Эй муз ака, сен ўзинг кимдан давоми…

Эчки, қўй ва бўрилар

Бир бор экан бир йўқ экан, қадим замонда бир одамнинг бир эчкиси билан бир қўйи бўлар экан. У қўй билан эчкини роса боқиб семиртирган экан. Бир куни эчки эгасининг «Эчкини сўйиб еймиз», деган сўзини эшитиб, тезда қўйининг ёнига етиб борибди-да:— давоми…

Оч бўри

Бор эканда йўқ экан, оч эканда тўқ экан, бир оч бўри бўлган экан. Кунлардан бир куни у дон еб юрган бир хўрозни кўриб қолибди. Бўри хўрозни ушлаш пайига тушибди. Хўроз қанотини ёзиб қақ-қақ, дейман деб турган экан, бўри лип этиб давоми…

Қўнғиз бикач

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадимги замонда бир Қўнғиз бикач бор экан. У ёлғиз яшар экан. Кунлардан бир кун Қўнғиз бикач эрга тегмоқчи бўлиб, йўлга чиқибди. Неча ой, неча кун йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб бир саҳрода давоми…

Чу-чу мекунам

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонларнинг бирида бир чумчуқ бўлган экан. Кўрмаган жойи, юрмаган ери йўқ экан. Кунлардан бир куни овқат излаб юриб, даладан бир кўсак топиб олибди. Чумчуқ ўзида йўқ хурсанд бўлиб, кўсакни тишлаганича кўсак чувиб ўтирган давоми…

Қўй билан бўри

Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, ўтган замонда бир она қўй билан бир қари бўри ўтган экан.Қўйнинг тўртта қўзиси бор экан. Бўри қўзиларнинг барра гўштларини ейиш орзусида доим пайт пойлаб юрар экан, аммо ҳеч иложини қилолмас экан. Охири давоми…

Овчи, Кўкча ва Доно

I Бир замонда бир овчи бор экан. Бир куни у далага чиқибди, ерга тузоқ қўйиб, ўзи бир пана жойда пусиб ўтирибди. Бир гала каптар учиб келиб, чинорга қўнибди, ерга тушиб донламоқчи бўлибди. Каптарлар орасида Кўкча деган кекса бир каптар бор давоми…

Ўтинчи чол билан тулки

Бир камбағал чол бор экан. Ҳар куни чўллардан ўтин-чўп, янтоқ териб, эшагига ортиб келиб, бозорда сотар экан. Ҳар куни чол чўлга ўтинга чиқиш вақтида хотини иккита чавати  қилиб берар экан. Кунларнинг бирида чол чўлга кетаётса, бир тулки йўлини тўсиб, икки давоми…

Чивинбой

Чивинбой учиб бориб, янтоқ устига қўнибди. Янтоқнинг тикани унинг тумшуғига кирибди. Чивиннинг қаҳри келиб, эчки акасининг олдига борибди:— Эчки ака, эчки ака, шу янтоқни есангиз-чи, — дебди. Эчки:— Қоч, ўшанга мени рўпара қилма! Кўм-кўк ўт, барра майса турганда, энди сенинг давоми…