Икки эчки

Икки қайсар эчки бўлган экан.Кунлардан бир куни иккаласи анҳор устидаги якка чўп кўприк устида учрашиб қолишибди. Иккисидан бири йул бериши керак экан.— Йўл бер! — дебди бири.— Сен йўл бер! — дебди иккинчиси.— Сени деб орқамга қайтаманми? — дебди биринчиси.— давоми…

Сабр таги — сариқ олтин

Ўтган замонларда Боқижон номли бир йигит яшаган экан. Унинг ота-онаси ўлиб, улардан бир танобча ер қолган экан. Боқижон шу ерда кеча-кундуз ишлаб, олган ҳосили билан ўз рўзғорини тебратар экан. Унинг экинлари айни пишар чоғида бойлар, судхўрлар сувни ўз ерларига буриб давоми…

Сичқонлар тортишуви

Бир бор экан, бир йўқ экан, икки сичқон бор экан. Бу сичқонлардан бири шаҳарда, иккинчиси қишлоқда яшар экан.Кунлардан бир куни бу сичқонлар бир-бирлари билан танишиб қолибди. Бундан кейин дўст бўлишга аҳдлашибдилар.Биринчи бўлиб қишлоқда яшовчи сичқон шаҳарда яшовчи сичқонни меҳмонга чақирибди. давоми…

Дўстлик синовда чиниқар

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир ку ни барг билан кесак дўст бўлишибди. Улар бир-биридан ажралмасликка аҳд қилишибди ва оғир кунларда бир-бирларига ёрдам беришга ваъдалашибди.Улар аҳил яшай бошлабдилар.Кунлардан бир кун қаттиқ шамол турибди.Шамолнинг ғувиллашидан қўрқиб кетган барг кесакка нолиш давоми…

Бароқхон

Бир бор экан, бир йўқ экан, битта бароқ мушук бор экан. У якка ўзи катта чинор тагидаги бир уйда яшар экан.Кунлардан бир куни мушукнинг бу ерда яшашини қарға билиб қолибди ва буни ҳамма ҳайвонларга айтиб қўйибди. Қарғадан бу гапни эшитган давоми…

Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир кўр билан бир шол бор экан. Булар чўлдаги бир қишлоқда яшар эканлар. Қишлоқни фалокат босиб, ҳамма кишлоқдан қочиб кетибди. Фақат бу икки киши — кўр билан шолгина қолибди. Булар иккаласи қутулишдан давоми…

Ақл билан бахт

Ақл билан Бахт дўст бўлишибди. Бир куни иккиси чойхонага кириб, чой ичишиб, у ёқ-бу ёқдан гаплашиб ўтиришса, кўчадан бир ўтинчи ўтибди.Ақл:— Шу бечоранинг ҳам бахти очилиб, бола-чақасини бемалол боқадиган куни бормикан, оғайни. Сиз шу ўтинчига ҳам бир қиё боқиб қўйинг, давоми…

Давлат — оғиз бирликда

Қадим замонда бир бойнинг уч ўғли бўлган экан. Бой жуда бадавлат экан. Бой ўзининг ҳаётлигида ўғилларини уйлантирибди. Катта келин жуда жанжалкаш, ўртанча келин мол дунёга ҳирс қўйган, кичик келин эса жуда хушфеъл экан. Бой ўлганидан сўнг, ўғиллари отасидан қолган дунёни давоми…

Хотиннинг яхши-ёмони меҳмон келганда билинар

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир эр-хотин бор экан. Эр овчилик билан шуғулланар экан. Унинг отаси улардан узоқроқ жойда яшар экан.Бир куни эр овга кетганида биров эшикни тақиллатиб, “Ҳазратқул” деб чақирибди. Унинг хотини эшикни очмай, ичкаридан туриб, “уйда йўқлар” давоми…

Фойдали ёлғон

Бир бор экан, бир йўқ экан, чол билан кампир бўлган экан. Уларнинг икки қизи ва уч ўғли бор экан. Чол-кампир рўзғор тебратишга жуда қийналар экан, болалари эса ҳали ёш экан.Бир куни ўзлари ҳам, болалари ҳам жуда оч қолишибди. “Нима қилсак давоми…