Тегирмончи

Бир бор экан, бир йўқ экан бир тегирмончи бўлган экан. Тегирмончининг иккита ўғли бор экан. Ўғилларининг каттаси дангаса, ишёқмас экан. Кичиги меҳнатсевар, пишиқ, одобли йигит экан. Бир куни тегирмончи икки ўғлини ёнига чақириб : – Ўғилларим, мен энди қариб қолдим, – давоми…

Илоншоҳ

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир чол бўлган экан. Чолнинг бир-биридан гўзал уч қизи бўлган экан. Чол бир куни бозорга бормоқчи бўлибди ва қизларига:– Қизларим, мен бозорга кетяпман, сизларга нима олиб келай ? – депти.Катта қизи:– Менга давоми…

Ҳазил сўроқлар ва сўз ўйини

Нима ҳамма тилда ҳам гапиради?(Акс-садо) Ниманинг беш бармоғи боруЛекин бирорта ҳам тирноғи йўқ?(Қўлқоп) Нимага одам орқага ўгирилиб қарайди?(Орқасида кўзи йўқ) Одамзодда нима кўп?(Умид, режа) Одамда нима бўлмаса, нимали бўлмаса, Нима қилмаса яшай олмайди?(Ҳунари, илми бўлмаса, меҳнат қилмаса) Дунёда нима чаққон?(Фикр) давоми…

Янги топишмоқлар

Ақлли темир олам кезар.(Ер сунъий йўлдоши) Шохи бор, ҳўкиз эмас, Эгари бор, от эмас, Хоҳлаган манзилингта Етказади, минсанг бас.(Ракета) Пўлат қушим учди-кетди. Бир зум ўтмай Ойга етди.(Ракета) Шамолдай учқур, Йўқ оёғи ва қўли. Кўзга кўринмас, Чароғон юрган йўли.(Электр токи) Сув давоми…

Эртакли топишмоқлар

Ҳуройимнинг сўроғига жавоб Султонхон деган подшо умрининг охирида Ҳуройим деган қизга уйланмоқчи бўлади. Султонхон Ҳуройимга совчи юборибди.Ҳуройим қалинимга:Ўнта улоқ, Йигирмата бўри, Ўттизта йўлбарс, Қирқта тулки, Элликта нўхта, Олтмишта ахта, Етмишта сарғалдоқ, Саксонта чақалоқ, Тўқсонта тумалоқ, Юзта жумалоқ берсинва шу сўзимнинг давоми…

Ҳар хил топишмоқлар

Дунёда тўрт нарса йўқ.(Кўрпанинг енги,Чумчуқнипг сути,Ҳовузнинг қопқоғи,Тошнинг томири йўқ) Тоғда турар, Боғда бўлар, Сувда сузар, Кулда кулар.(Каклик, булбул, балиқ, бодроқ) Тоғни талайди, Элни элайди, Жарни жалайди, Сувни сувлайди.(Жала, шамол, калтакесак, илон) Икки бошли, тўрт оёқли, Икки оёқли, тўрт қулоқли, Орқасида давоми…

Кема ва қурол-яроқлар

ДарёДарё устида бўйра.(Қайиқ) Юрса изи билинмас.(Қайиқ) Бир эшагим бор ҳанги,Тўқимлари янги,Ўт емайди, сув ичмайди.(Қайиқ, кема) Топ-топ, топ-топ отим, Туёқлари ялпоқ отим. Одам кўрса кишнамас, Ердан бир чўп тишламас.(Қайиқ, кема) Изласанг изи йўқ, Сўйсанг, қони йўқ.(Қайиқ) Болта урдим, Бадахшон кетди.(Милтиқ ўқи) давоми…

От асбоблари ва йўл

Отдан баланд,Итдан паст.(Эгар) Бўйи паст,        Отдан тушмас,        Пиёда юрмас.        (Эгар) Узун эдим кесдилар,        Йўғон эдим йўндилар,        Ишга лойиқ қилдилар.        (Эгар) Том устида сандиқ.(Эгар) Тепдим,        Теракка чиқдим.        (Отга    миниш) Тап-тап этиб томга чиқдим.(Отга давоми…

Ўйинлар ва ўйинчоқлар

Узун терак, учи менинг қўлимда.(Варрак) Оқ ғозим учди кетди, Ичагини чўзди кетди.(Варрак) Осмонда оқ эшак, Нўхтаси қўлимда.(Варрак) Чўпчагим чўпчак, Олтин беланчак, Етти қизнинг онаси, Ҳалигача келинчак.(Қўғирчоқ) Тап-тап этади, Урсам учиб кетади.(Копток)

Чолғу асбоблари

Узун терак йиқилди, Учи менинг қўлимда. Зағизғони сайрайди,Сочи менинг қўлимда.(Танбур) Уч айғир,ҳайдадим текис йўлга,Учовига ўн одамхизмат қилар зўрға-зўрға.(Дутор) Богда булбул сайрайди, Эгалари сўзлайди.(Дутор) Томда туриб гилам қоқдим.(Ноғора) Ҳасан дорози бир букур, Ҳовлига солади зикир. Ҳар мўридан тутун чиқса, Баччалар тапир-тупур.(Карнай) давоми…