Ҳашаротлар

Кичкина митти, Шохини тираб сув ичди.(Ари) Зув-зув борар, Зув-зув келар. Достон ўқир, Ғалвир тўқир.(Ари) Учиб юрган қарғанинг Инин бузиб бўлами?(Ари) Тутдан бизга кўйлак тўқир.(Ипак курти) Кўк еб, олтин ўрайди.(Ипак курти) Дарахт шохида саксон тухум.(Ипак курти) Бир қушим бор, суяги йўқ.(Капалак) давоми…

Парранда ва қушлар

Эрта туради, Жар чақиради.(Хўроз) Боши тароқ, Думи ўроқ.(Хўроз) Бир қўшним бор аввал бошдан, Соқоли унинг қизил гўшдан. Саҳар туриб шовқин солар, Хабари йўқ ҳеч бир ишдан.(Хўроз) Овозаси азонда, Мазалиги қозонда.(Хўроз) Саҳархез сўфи, Туйнукда бибиотин.(Хўроз, товуқ) Жонлидан жонсиз дўрайди, Жонсиздан жонли давоми…

Ҳайвонот дунёси

Шилдир-шилдир сув кечар, Оёғи сувга тегмас.(Туғилмаган қулун) Сувдай чопади, Манзилга етади.(От) Тўрт оёқли, Темир туёқли.(От) Тўрт ой, йигирма тўрт юлдуз.(Отнинг тақаси, михи) Сувга тушса мингта, Сувдан чиқса битта.(Отнинг думи) Қуён эмас, Узун қулоқ, От эмас, Тўртта туёқ.(Эшак) Катта такам бесоқол.(Эшак) давоми…

Одам ва унинг аъзолари

Эрта билан тўрт оёқлаб юради, Тушда икки оёқлаб юради, Кечқурун уч оёқлаб юради.(Одам — болалиги, йигитлиги, кексалиги) Тўртида тариқдай, Ўттизда айиқдай, Тўқсонида товуқдай.(Одам — болалиги, йигитлиги, кексалиги) Ўзи битта, Калласи иккита, Думи битта, Оёғи олтита.(От минган одам) Бир тўбада етти давоми…

Табиат ҳодисалари

Кўк кўйлакка қўл етмас.(Осмон) Кўк косани тўнтардим.(Осмон) Кўк кўйлакка ғўза ёйдим.(Осмоп, юлдузлар) Оппоқ сандиқ очилди, Оламга нур сочилди.(Осмон, қуёш) Узоқ тоғда ўт ёнар.(Қуёш) Сувда ётар — сув ичмас,Юрганини одам билмас.(Қуёш) Олтин келганда, кумуш кетар, Кумуш келганда, олтин кетар.(Қуёш, Ой) Бир давоми…

Хотиннинг ёмони эр қаритар

Бир бир экан, бир йўқ экан, бир чолнинг уч ўғлибор экан. Уларнинг тўнғичи 750 ёшда, ўртанчаси 450 ёшда, кенжаси 250 ёшда экан.Бир куни чол ўз фарзандлари билан тўйга борибди. Тўйда иззат-икром қилиб чолни тўрга ўтқазишибди. Мезбон чолнинг ёнига ўғилларидан аввал давоми…

Хасис бой

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир хасис бой ўтган экан. Бойнинг от, эчки ва қўйларининг ҳисоб-китоби йўқ даражада кўп экан.Кунлардан бир куни унинг уйига туғишгандан ҳам яқин бир дўсти меҳмонга келибди.Бой дўстини яхши кутиб олибди-ю, лекин дастурхон давоми…

Бир хотинга бир эр

Қадим замонда бир бойнинг хизматкори бор экан. Хизматкор йигитнинг ҳеч кими йўқ экан, уйланай деса, пули — дунёси йўқ экан. Шундай бўлса ҳам элатдаги қизлар уни яхши кўришар, ҳурмат қилишар экан.Кунлардан бир куни бой ўтиб кетаётса, ҳовлисининг ёнида, узумнинг сувидек давоми…

Эрни эр қиладиган хотин

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир подшо бўлган экан. Унинг Меҳринисо исмли гўзалликда ягона бир қизи бўлган экан.Бир куни подшо хотини билан овқатланиб ўтирган экан, хотини ўзи пиширган овқатни мақтаб:— Буни қаранг, бу дунёда бундан ҳам мазали давоми…

Донишманд хотин

Бир бор экан, бир йўқ экан, бурунги замонда бир савдогар булган экан. У шаҳарма-шаҳар савдо қилиб юрар экан. Ҳар етти йилда бир ўз шаҳрига келар экан. Ҳар келганида хотин олар экан. Чунки савдодан қайтиб келгунича олган хотинлари ёлғизликдан ўлиб қолар давоми…