Гаранг

Бор экан, йўқ экан, Қўқон томонда Янги қишлоқ билан Тошкент гузари ўртасида Тожик қишлоқ деган жой бор экан. У Тожик қишлоқда Боймат деган бир бой бор экан. У бойнинг юзта қўйи бор экан. Бой қулоғи эшитмайдиган кар экан.Бир куни бой давоми…

Аҳмоқ жўралар

Бор экан-у йўқ экан, қирқ кал бор экан. Каллардан бири жуда рашкчи экан. Унинг оти Юз Муҳаммад кал экан. Калнинг ўртоқлари уни шу ном билан чақирар эканлар. У бир кун ўртоқларига: “Агарда менинг отимни ўзгар-тирсаларинг мен бир сигиримни дангона қилиб давоми…

Чол билан кампир

Ўтган замонда бир чол билан кампир бор экан. Буларнинг тирикчилиги ўтин сотиб кун кечириш экан. Кампир ҳар куни кўмоч қилиб берар экан. Чол ҳар кун ўтин териб келар экан.Бир куни чол ўтин тергани бориб, булоқнинг бўйида ухлаб қолибди. Тушида биров давоми…

Икки ўртоқ

Бир мерган йўлдан ўтиб бораётган экан. Мерганнинг қўлида ғози бор экан. Йўлда қорни очиб келаётган икки ўртоқ:— Шу мерганнинг ғозини еб бўлмасмикан? —дебди. Иккиси маслаҳатлашиб, мерганни чақиришибди. Мерган келибди. Мергандан ғозини сўрашибди. Мерган:— Яхши, ола қолинг, бирга ейсиз, — деб давоми…

Ботмон дахсар

Қадим замонда бир лақма одам ўтган экан. Бир кун унга хотини бир хумча бериб: “Ботмон дахсар”, ёғ олиб келинг”, деб буюрибди. Лақма ботмон дахсар эсимдан чиқмасин, деб йўлда кета-кетгунча ”ботмон дахсар, ботмон дахсар” деб кета берибди. Далада хирмон қила-ётган бир давоми…

Эралихон ва уч ўғри

Хивада Эралихон деган подшо ўтган экан. У кечаси эски либослар кийиб, шаҳар кўчаларини айланар экан. Бир кеча уч нафар ўғрига учрабди. У ўғриларга ўзининг ҳам “ўғрилик қилиш” мақсадида юрганини билдирибди. Ўғриларнинг ҳар қайсиси ўз санъатини баён қилибди. Биринчиси ҳайвон тилини давоми…

Рустам

Забилистон мамлакатида Каёний авлодидан бўлган Соми Наримон деган подшо ўтган экан. Ўн етти хотин олса ҳам бола кўрмаган экан. Кўҳиқофдан Малика исмли яна бир хотин олибди. Хотини ҳомиладор бўлибди. Канизак Соми олдига бориб:— Эй, подшо, шу вақтгача ўғил кўрганингиз йўқ. давоми…

Доро ва Искандарбек

Бир вақтда Доро деган катта подшо ўтган экан. У бир подшонинг қизига уйланган экан. У қизга Доронинг бир вазири ҳам ошиқ бўлиб қолибди. Доро подшо намоз ўқиётганида, вазир у аёлни йўқ қилиш пайига тушибди-ю, бир хат ёзиб Доро подшо кавушининг давоми…

Луқмони ҳаким

Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, бир замонда Искандар деган подшо ўтган экан. Искандар Ямандан Ясаргача (кун чиқишдан кун ботишгача) жойни сўраган экан. Подшонинг гапдон бир вазири бор экан. Подшо бир кун вазирлари билан ўтирганда:— Бир сўзим бор, сизларга давоми…

Кимёгар

Ўтган замонларда Бухоронинг Девонбеги ҳовузи ёнида, ҳавонинг иссиқ кунларида эллик ёшларга кирган бир чол сопол кўзачада ўтган-кетганларга сув бериб ўтирар экан. Йўловчилар унинг сувини ичгач, пул бермоқчи бўлганларида, узатилган пулларни ўз қўли билан қайтариб: “Раҳмат, пулингиз керак эмас, икки оғиз давоми…