Ҳунардан унар

Бурунги замонда бир подшоҳ бор экан. Бир куни у бир камбағалнинг қизини олмоқчи бўлиб, совчи юборибди. Совчилар келиб подшоҳнинг сўзини қизга айтишибди. Қиз совчиларга:— Подшоҳга бориб айтинглар, олмоқчи бўлса, мен ҳам розиман. Лекин подшоҳ бир ҳунар билсагина тегаман, билмаса ўргансин, давоми…

Айиқполвон

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонларда бир подшоҳ бўлиб, унинг Маҳлиё, Муҳаббат, Иқбол номли уч қизи бўлган экан. Маҳлиё йигирма икки ёшга, Муҳаббат йигирма ёшга, Иқбол эса ўн саккиз ёшга тўлган экан, гўзаллик бобида етти иқлимга донғи кетган давоми…

Пуфаквой

Бир бор экан, бир йўқ экан, бир шаҳар четидаги чорбоғда бир чол билан кампир бор экан. Улар ҳалол меҳнат билан, деҳқончилик қилиб кун кечирар эканлар. Чол-кампирнинг фарзанди йўқ экан. Шу сабабдан улар қаттиқ қайғурар эканлар. Йиллар ўтибди, чол-кампир яна қариб, давоми…

Қиличқора

Уч оғайни бор экан. Тўнғичининг оти Юлдузсанар, ўртанчасининг оти Дарёбоғлар, кенжасининг оти Қиличқора экан. Буларни оталари уйлантирмабди. Уч оғайни маслаҳатлашиб, битта одамни восита қилиб айтибдилар:— Отамизга чиқиб айтинг, бизни уйлантирадими, йўқми? Оталари:— Дарвоқе, мен ўғилларимни уйлантирганим йўқ эди. Учовига уч давоми…

Учар гилам

Бир бор экан, бир йўқ экан, илгари замонда бир чол билан кампир бор экан. Улар узоқ вақт фарзандсиз умр кечириб, эри элликка, хотини эса қирққа кирганда бир ўғил кўришибди. Эр-у хотин ўғилни тарбиялай бошлашибди. Бола ўсиб улғайибди. У мактаб ёшига давоми…

Ўтинчи чол

Ўтган замонда саксон яшар бир ўтинчи чол бор экан. Даладан бир кўтарим ўтин териб келиб, уни сотиб, хотини билан тирикчилик ўтказар экан. Бир куни ўтинини сота олмасдан бозорга ташлаб қайтиб келибди. Чол эшикдан кириши билан, хотини:— Нима олиб келдингиз? Кечадан давоми…

Дурадгор билан тикувчи

Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан. Ўтган замонда бир дурадгор билан бир тикувчи бор экан. Буларнинг иккови бир-бирлари билан дўст эканлар. Бир куни тикувчи ниҳоятда яхши бир кўйлак тикибди ва ўртоғи дурадгор устани чақириб:— Бир кўйлак тикдим, кўрдингми? давоми…

Нўхатвой

Қадим замонда бир бой бор экан. Бу бойнинг бир корандаси бор экан. Унинг боласи йўқ экан. Бойнинг зулмидан коранда уйига ҳам боролмас экан. Коранда қўш ҳайдаётганида хотини овқат пишириб олиб борар экан. Бир куни хотин овқат пишириб турганда нўхатдай бола давоми…

Шаҳзода Асад

Ўтган замонда Хоразм мамлакатида бир подшоҳ ўтган экан. Унинг битта-ю битта ўғли бўлган экан. Ўғлига сироҳигарчиликни яхши ўргатиш, тарбия қилиш учун уни лашкар бошлиғи Беҳзодхонга топширган экан. Бола ёш бўлишига қарамай, кўп нарсани билиб олибди. Айниқса, сироҳигарчиликни жуда яхши ўрганибди. давоми…

Илон пари

Ўтган замонда бир подшоҳ якка ўзи овга чиқиб, ов қилиб юриб, узоқда бир нарса кўрибди. Подшоҳ секин бориб қараса, дарахт тагида бир пари қиз дам олиб ўтирган эмиш. У қизни кўрган замон ҳушидан кетибди. Бироздан сўнг ўзига келиб қараса, пари давоми…