Балиқчи бола

Бурунги замонда бир чол-у кампир бор экан. У чол доим балиқ овлаб кун ўтказар экан. Ҳар куни иккита балиқ ушлаб, бирини чол-кампир пишириб ер экан, бирини сотиб ўтин олишар экан. Ойдан ой ўтиб, йилдан йил ўтиб чол-кампир ўтириб маслаҳат қилишибди: давоми…

Каримбой билан хизматкор

Қадим замонда, Ўзган томонда, Каримбой деган бадавлат киши ўтган экан. Кунлардан бир кун, Каримбой ўз хизматкорига:— Шу ҳўкиз қўшга ярамай қолди, бозорга олиб бориб сотиб кел, — дебди.Хизматкор ҳўкизни етаклаб бозорга бораётганда бир дарахтдаги сассиқпопушак “поп-поп” дебди.— Ҳа, ука, ҳўкиз давоми…

Ботир

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда Ботир исмли бир йигит бор экан. Қари онасидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Она-бола кундалик тирикчиликларини зўрға ўтказишар экан. Кунлардан бир куни уйда чакса ун ҳам қолмабди. Ботир ярим қоп буғдойни кўтариб, давоми…

Хасис бой билан Абдураҳмон ўғри

Бир замонда бир хасис бой ўтган экан. Унинг минг тилла пули бор экан. Бу пулини битта бўз халтага солиб, оғзини маҳкам тугиб, ҳеч кимга ишонмай, иридан бўйнига осиб, қўлтиғига тушириб олар, кечаси ётганида маҳкам қучоқлаб ётар экан. Эрта билан турганида, давоми…

Олтмиш оғиз ёлғон гап

Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, бир подшо бор экан. У подшонинг бўйи етган қизи бор экан. Подшо жарчи қўйиб:— Кимда-ким олтмиш оғиз ёлғон гапирса, шу ҳикоя билан қизимни гапиртирса, ўшанга қизимни бераман, гапиртира олмаса, ўлдираман, — дебди. давоми…

Алвасти

Баҳорда қалдирғочлар келган куни ҳўкизни етаклаб, далага чиқдим, етти қадам босдим. Тўхтаб, оёғим тагидаги ерни ковладим, бир парча кўмир чиқди. Кўмирни латтага ўраб, ҳўкизимнинг шохига боғладим. Ўзим уйқуга кетдим. Уйқудан туриб, оғилхонага бориб, уни очиб қарасам, бир алвасти чиқди. Новчадан давоми…

Бахтли кал

Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда, бир шаҳарда бир кал бор экан. Калнинг ота-онаси ва бола-чақаси йўқ экан. Ўзи узоқ далалардан ўтин териб келиб, сотиб, овқат қилар экан. Бир кун саҳрода ўтин териб юрса, шамол туриб, унинг зарбидан давоми…

Куйган чол

Ўтган замонда бир чол билан кампир яшаган экан. Уларнинг битта эшаклари бор экан. Бу эшакни суғориш, овқатлантириш сансалор бўлиб, доимо улар бир-бирлари билан уришар эканлар. Бир куни чол зерикиб кампирга:— Ҳадеб можаро қилиб уришгандан кўра, сенга айтадиган бир гапим бор. давоми…

Топқинчилар

Бир замонда бир топқинчи деҳқон бор экан. У биров бирор нарсани яшириб қўйиб, “Бу нима?” деб сўраса, кўрмасдан топиб берар экан. У, кунларнинг бирида, ўлим ёстиғига бош қўйиб, дунё билан хайрлашибди. Деҳқон ўлгандан кейин икки ҳўкиз билан бироз ер уч давоми…

Қирқ ёлғон

Бор экан, йўқ экан, қадим замонда бир бой бор экан. У жуда бой экан, бир чуқурда ачиб қолган лой экан, сира сув ўтмаган сой экан, биров минмаган той экан, ёмғир ёғганда булутнинг орасида қолган ой экан, қозонга солса, доғ бўлмаган давоми…