Кийим-кечак, безак ва тикувчилик асбоблари

Отдим, осмонга чиқди.
(Дўппи)

Бош устида чамбарак,
Чамбаракда капалак.
(Дўппи)

Ўзи битта,
Тухуми тўртта,
Боласи ўн олтита.
(Дўппи)

Бошингдаги бошпана,
Қиш-қировда гулхона.
(Телпак)

Кундузи ҳимоя қилади,
Кечаси қозиқда туради.
(Кийим)

Қора ботир қалтироқ,
Сағирлари ялтироқ.
(Қора атлас)

Топ, топишмоқ,
Танга ёпишмоқ.
(Кўйлак)

Эрта турди,
Икки айри йўлга тушди.
(Шим)

Муштум ерга тушди.
(Чўнтак)

Ҳўкизни миндим,
Қўйни кўтардим,
Ғовачага гизландим.
(Этик, телпак, кўйлак)

Бир туғишган икки дўст,
Бўйлари тиздан.
Қолмайди биздан,
Сақлайди қор, муздан.
(Этик)

Кечаси арваяди,
Кундузи семиради.
(Маҳси)

Кундузи ҳақ-ҳақ юради,
Кечаси огзини очиб ётади.
(Ковуш)

Кетаверади, кетаверади,
Борган жойида оғзи очилиб қолади.
(Ковуш)

Эшикка чиқсам, менинг билан юради,
Ўйга кирсам, аданда менга қараб туради.
(Ковуш)

Беш оғайни, қўраси бор,
Хонаси бошқа.
(Қўлқоп)

Керагида осувли,
Ақллига билувчи.
(Сочиқ)

Чакка томади,
Ерга тушмайди.
(Зирак-сирға)

Жар лабига ёнтоқ илинди.
(Зирак-сирға)

Жар бўйида жалбироқ.
(Зирак-сирға)

Муш-муш, мушуккина,
Қўлида ушуққина.
(Узук)

Беш қўлимда беш пута.
(Узук)

Бухородан келган мунди,
Беш оғочга минди.
(Ангишвона)

Бир бойнинг ўн қўйи бор,
Бири боғлиқ, тўққизи ешиқ.
(Узук)

Хоннинг белбоғи белига етмас.
(Билак узук)

Бухородан келган минор,
Келиб, келиб, ўн қўлга қўнар.
(Хина)

Қизил туя чел ёқалаб юради.
(Жияк)

Кўккина қўзим,
Қурт-қурт кавшайди.
(Қайчи)

Ана ерда биров ўлаётибди,
Оғзига қўлим тиқсам кулаётибди.
(Қайчи)

Икки подшо қон чиқармай уришади.
(Қайчи)

Икки ботир қиличлашар.
(Қайчи)

Икки бўри тоғда ўйнар, чанг чиқармай,
Иккиси ҳам бир бош ейди, қон чиқармай.
(Қайчи)

Фотима-Зуҳра уришади,
Меросини бўлишади.
(Қайчи)

Бир ўра,
Бир ўра ичида минг ўра.
(Ангишвона)

Ўзи битта,
Кўзи мингта.
(Ангишвона)

Бозордаги мўнди,
Келиб қўлимга қўнди.
(Ангишвона)

Яланғоч қочади,
Ёрғоқли қувади.
(Игна, ангишвона)

Бир кўзли кампир,
Кўйлакка гул тикар.
(Игна)

Ҳаммага тўн тикаман, ўзпм яланғоч.
(Игна)

Йилт этди,
Қирдан ошди.
(Игна)

Янтоқ учи ялтироқ.
(Игна)

Ўзи бир қарич,
Қуйруғи ўн бир қарич.
(Игна, ип)

Ўзи кичкина, ингичка, кокили узун.
(Игна, ип)

Ўзи кумуш,
Думи узун.
(Игна, ип)

Кичкина хотин,
Чочвони узун.
(Игна, ип)

Миттигина келинчак,
Майин сочи узунчоқ.
(Игна, ип)

Бувимнинг лачаги узундан-узун.
(Игна, ип)

Кўккина қўзим,
Қуван судрайди.
(Игна, ип)

Кўккина эчки ипини судраб сув ичади.
(Игна, ип)

Оқ эшакка оқ тушов,
Кўк эшакка кўк тушов.
(Игна, ип)

Узун илким бор,
Калта қилким бор,
Жингила бўрким бор.
(Ип, игна, ангишвона)

Ийна,
Ийнанинг боши туйна.
(Тўғнағич)

Ўт емайди беданам,
Сув ичмайди беданам,
Тилла тўқим устида,
Йўрғалайди беданам.
(Тикиш машинаси)

Теги кўмирчи,
Усти темирчи.
(Тикиш машинаси)