Абдал бува ариқдир,
Оғзи, бурни мурриқдир.
(Ғўза)
Чопсанг кулар,
Чопмасанг ўлар.
(Пахта)
Оғзини очиб ерга қарайди,
Оғзидан оқ кўпик сочади.
(Пахта)
Қордай оппоқ,
Юнгдай юмшоқ.
(Пахта)
Илдизи ерда,
Юлдузи кўкда.
(Пахта)
Кичкина хурмача,
Оғизлари бурмача.
(Кўсак)
Ердан кўкариб чиқар,
Бағридан олтин оқар.
(Пахта)
Момиққина онаси,
Ёғлиққина боласи.
(Пахта, чигит)
Ҳамма ёғи қилтик,
Ҳамма унга интиқ.
(Бугдой)
Соламан қизил,
Чиқараман оқ.
(Буғдой, ун)
Ўзи ариқ,
Ранги сариқ,
Юзи қизил,
Боши қилтиқ.
(Буғдой)
Қизилини ўзим едим,
Сариғини молга бердим.
(Буғдой, сомон)
Дик-дик этар, бути йўқ,
Ўтирай деса ўрни йўқ,
Ариғи бору суви йўқ.
(Буғдой)
Кичкина қиз,
Қўлида бигиз.
(Шоли)
Бизнинг уйда бир қиз,
Бошида бир тол қил ёлғиз.
(Шоли)
Кич-кичкина тўни бор,
Учида қили бор.
(Шоди)
Ўзи ёш,
Мўйлови узун.
(Шоди)
Тарам сочли қиз тўдаси,
Сувда ётар кун-кечаси.
Сувда ётиб сувга тегмай
Олтмишида у сарғайгай,
Саксон кунда сабоқдадир,
Тўқсон кунда товоқдадир.
(Гуруч)
Ердан чиқар тараниб,
Заррин дастор ўраниб.
(Маккажўхори)
Бўйи бир қарич,
Соқоли икки қарич.
(Маккажўхори)
Сарибой бобом ичкари,
Соқоллари ташқари.
(Жўхори)
Бир уя устида минг ари.
(Жўхори)
Мингта алп оғадир,
Минг ўрага сиғадир.
(Жўхори)
Кўк кўйлакли хотин,
Сариғ бола кўтарган.
(Жўхори)
Кўк кийимни киймайман,
Ўша ерда турмайман.
(Жўхори)
Қия-қия ерларда
Қийма жувон ўтирар.
Даканасин дол қўйиб,
Толма жувон ўтирар.
(Оқ жўхори)
Амаким эгнида кўк чопон,
Бошида оқ дастор.
(Оқ жўхори)
Ўтиришлари эшондай,
Кўзлари моҳпарондай.
(Оқ жўхори)
Узун-узун кўчалар,
Ичи тўла баччалар.
(Ловия)
Бизникига меҳмон келди,
Ҳаммасининг қоши қора.
(Ловия)
Ўзи пишиқ,
Бурни қийшиқ.
(Нўхат)
Малла мушук,
Бўйни қийшиқ.
(Нўхат)
Қора-қора қорамуқ.
(Мош)
Қора-қора қўғирмоч.
(Мош)
Олтин сочдим тожидор,
Бунга ҳамма харидор.
(Тариқ)
Бир туб чикор, бир туб чинорда
Қирқ бутоқ, қирқ бутоқда қирқ уя,
Қирқ уяда қирқ тухум.
(Тариқ)
Эрназар бобом энкаяди,
Калласи қинқаяди.
Тевараги тўп-тўп,
Ўртаси қип-қизил.
(Тариқ)
Кунга қараб толмайди,
Кундан кўзни олмайди.
(Кунгабоқар)
Бир қаричча бўйи бор,
Ола-чипор тўни бор.
(Зиғир)
Бир танада
Минг дона.
(Кунжут)
Терак учида хум,
Ичида қум.
(Кўкнори)
Кичкина, кичкина келинчак,
Бошларида тугунчак.
(Исириқ)
Бойнинг қизи тоғда келинчак.
(Исириқ)
Мадад акамнинг бошида бахмал тақияси бор.
(Қизғалдоқ)
Қизларжоннинг бошида
Қизил бахмал тақия.
(Қизғалдоқ)
Эксанг битар,
Иси ҳамма ёқни тутар.
(Райҳон)
Кўм-кўк туси,
Хушбўй иси.
(Райҳон)
Ариқ бўйида тўшак.
(Майса)
Узун терак,
Ичи ковак.
(Қамиш)
Зил терак,
Зилмон терак.
(Қамиш)
Соқоли бир қарич,
Ўзи минг қарич.
(Қамиш)
Дарё,
Ўртасида бўйро.
(Қамиш)
Биз, биз эдик,
Минг қиз эдик,
Бизни ўрдилар,
Ипга тиздилар.
(Қамиш)
Ўз элимда эл эдим,
Тулки тумоқ бек эдим.
Қийилдим, қучоққа тушдим,
Ўттиз икки тузоққа тушдим.
(Қамиш)
Қатор-қатор турганлар,
Тулки тумоқ кийганлар.
(Қамиш)
Ер тагида қизил юлғун.
(Рўян)
Чир-чир қушлар,
Чирмашиқ қушлар.
Ўзининг жони йўқ.
Одам келса, тишлар.
(Тикан)
Лип этади, кириб кетади,
Чиқазолмай эсинг кетади.
(Тикан)
Йўл устида войвояк.
(Тикан)