Тилла тухум туғадиган товуқ

Бир чол билан кампир бор экан. Уларнинг бор-йўғи битта хўрози, битта макиёни бор экан. Бир куни товуғи битта тухум туғибди. Бу тухумни чақиб, бир овқат қилиб еяйлик, деб чол уни ерга урса ёрилмабди, тошга урса ёрилмабди. Ҳеч ёриб болмабди. Охири у тухумни ёролмасдан қўйиб қўйган экан, деворнинг кавагидан бир сичқон чиқибди. У думи билан бир урса, тухум пачоқ-пачоқ бўлиб ёрилиб кетибди. Чол билан кампир буни кўриб, ўтириб олиб йиғлайверишибди. Булар йиғлайверса, товуғи келиб:
— Йиғламанглар, энди сизларга ўзим тилла тухум туғиб бераман, тилла тухум, — дебди.