Эпчил ўтинчи ва маккор эшак

Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир эпчил ўтинчи бор экан. Унинг бойлиги бир эшак билан бир туяси экан. Ўтинчи кунда бир мартаба туя ва эшагини уриб, ҳайдаб ўтинга судрай берар экан. Бу эшак билан туянинг жонига тегибди. Бир куни эшак туяга:
— Ҳамма гуноҳ сенда. Икки кун ўт-ем емай, сув ичмай, касал бўлиб ётсанг ўласанми? — дебди.
Туя:
— Қирқ қатимдаги қирқ кунга етади. Ҳатто мен бир ой сув ичмай, олти ой ўт-ем емай ётавераман. Нима бўлса сенга қийин бўлади, — дебди. Эшак:
— Бекор гап, — дебди. Туя:
— Эй, аҳмоқ эшаксан, нима, мен сенга ёлғон гапириб, қарзим борми. Ишонсанг ишон, ишонмасанг, ўз кунингда ои, — дебди. Эшак:
— Қани, шундай экан, бир касал бўлиб ёт, мен ҳам бир-икки кун оғир меҳнатдан қутулиб қолай, — дебди. Туя:
— Майли, дебди. Эшак билан туянинг ҳамма гапларини ўтинчи тинглаб, ўзини билмаганга солиб тураверибди. Ўтинчи, “қани булар нима қилар экан”, деб ўт-ем ва сув олиб кириб, эшак билан туянинг олдига қўйибди. На туя, на эшак, на ўтга, на сувга қарамабдилар. Икки кун ўтибди, эшак очликдан сулайибди. Туя эса қирққати билан кунини кўриб, ётаверибди.
Ўтинчи ҳар кун ўт-сув олиб кираверибди. Лекин туя билан эшак емай-ичмай, сулайиб ётаверибдилар.
Орадан тўрт кун ўтибди. Ўтинчи ўтин боғлоғичини тутиб, туянинг жиҳозини кўтариб, ҳовлига чиқибди. Ўтинчи қараса, туя ҳам, эшак ҳам эътибор бермай ётган эмиш. Ўтинчи туяга қараб:
— Сен ростдан касал бўлсанг, сени сўйиб, гўштингни хомталаш қиламан, — дебди. Кейин эшакнинг олдига келиб: — Қани, эшаквой, тур! — дебди. Эшакнинг энсаси қотиб, қилт этмай ётаверибди. Шунда ўтинчи қўлига чўқморни олиб, эшакни ура бошлабди. Чўқмор теккан сайин эшак ерга ёпишиб бораверибди. Хуллас, эшакнинг синмаган, лат емаган жойи қолмабди. Ҳар тукидан қон зирқираб оқаверибди. Эшак шунда ҳам турмабди. Ўтинчи туянинг олдига келиб:
— Туявой, энди навбат сизга, — дебди. Ўтинчи туянинг ипини очиб: — Ҳайт! — дебди, турмабди, ҳа-ҳа! — дебди, турмабди. — Сен ҳам тезда гапга келадиганга ўхшамайсан, — деб чўқмор таёқни олиб туяни ура бошлабди. Туянинг жони оғрий бошлабди. Охири чидай олмай, туя ирғиб турибди. Ўтинчи туяни яна чўктирибди, яна турғизибди. Тўрт-беш марта чўктириб-турғизибди. Туянинг қулоғига сен мени билмас экансан, деб ўтинга бошлабди. Эшак эса қолаверибди. Ўтинчи кетгандан кейин эшак бир амаллаб туриб олиб, йўлга тушибди. Йўл юриб, мои юриб, бир деҳқоннинг богииқ турган қўчқорига кўзи тушибди:
— Қўчқорвой, бугун қочиб қолмасанг, эганг сени сўйиб емоқчи, — дебди. Қўчқорвой:
— Вой, эгам мени яхши кўради, нега энди сўймоқчи? — деб сўраган экан, эшак:
— У ёғини билмайман. Лекин бугун қочмасанг, сени сўяди, — дебди. Қўчқорвой:
— Ундай бўлса менинг ипимни ечиб қўй, — дебди. Эшак қўчқорвойнинг ипини ечибди ва иккови йўлга тушибди. Бораверсалар, бир хўроз қирқ товуқни етаклаб юрибди. Эшак хўрозга қараб:
— Эй, хўрозвой, бу на шодлик? Ўлгиси келган шағал инига қараб ҳувлар эмиш. Сени бугун хўжайининг сўйиб ейишини биласанми? — дебди.
Хўроз:
— Билмайман, — дебди. Эшак:
— Билмасанг бил, бугун қочсанг, қочдинг, қочмасанг, паловнинг тагида ёғда қовриласан, — дебди. Хўроз:
— Ундай бўлса менинг қочганим бўлсин. Қайга борай? — дебди. Эшак:
— Биз билан юравер, — дебди. Булар Мозандарон тўқайи қайдасан, — деб бораверибдилар. Йўлда булар сичқонбойга учрабдилар. Сичқонбой гурунч ташиб, ўлиб меҳнат қилаётган экан. Эшак:
— Жонингга на дори? — дебди. Сичқонбой:
— Емиш, — дебди. Эшак:
— Юр биз билан. Сени Мозандарон тўқайига олиб бораман. У ерда мевалар пишиб ётибди, — дебди. Сичқонбой:
— Ўзингни қобурғаларинг терингга ёпишиб, оиай деб қолибсан, мени ҳам шундай кунга солмоқчимисан? — дебди. Эшак:
— Йўқ, сени жуда емишли жойга олиб бораман, — дебди. Шунда сичқон эшакнинг туёқларидан айланиб, қуйругига бир сапчиб чиқиб олибди-да:
— Юр, эшаквой, биз ҳам сизлар билан кетдик, — дебди. Хўрозвой ҳам қўчқорнинг шохига миниб олибди. Сув чиқса сузиб, тўқай чиқса бузиб, ура-ур, сура-сур қилиб тўқайга кирибдилар. Мозандарон тўқайи ҳам мевага мои, сувга сероб экан. Булар роса маза қилиб, яшаб юраверибдилар.
Бир куни эшаквой мажлис ўтказибди. — Жўралар, эшитинг, мен қачонгача бўридан қўрқиб жим юраман, ичи-бағрим қисилиб кетди. Агар отамдан қолган сурнайни бир чертсам бўлди, бўрилар шу замон етиб келиб, ҳаммамизни ейди, — дебди. Хўрозвой:
— Ҳақиқатан эшак рост гапиряпти, қачонгача мен шақолдан қўрқиб юраман, — дебди. Сичқонбой:
— Семизликни қўй кўтаради, бошимизга бир фалокат келса, нима қиламиз? — дебди. Қўчқорбой:
— Бирлик бўлса ҳеч бало бўлмас, — дебди.
Шунда бир баланд жойга чиқиб, эшаквой ҳанграб юборибди, замин-замон ларзага келибди. Унинг устига хўрозвой ҳам сурнайини чалибди. Сичқонбой ҳам созини чертибди. Қўчқорвой ноғора қоқибди. Бу товушни эшитган бир бўри: “Бориб, еб қайтсам, яхши болади”, — деб, дарҳол етиб келибди. Эшак ҳовлиқиб келаётган бўрини кўриб, орқасини тутиб турибди. Бўри эшакнинг қуйруғига ёпишган экан, эшак жуфт туёқ билан бир катталаб тепибди, бўрининг оғзида бир тиши қолмай, синибди. Бу ҳам етмаганидай, бўрининг бошини икки оёғининг ўртасига олиб, бўйнидан қисибди. Шунда қўчқор келиб, бўрининг қорнига икки марта шоҳ урибди. Хўроз эса бўрининг устига чиқиб олиб, оёқлари билан юлибди. Сичқонбой ҳам қуруқ қолмайин деб, бўрининг қулоғига кириб, думини ликиллатибди. Бўри ҳушидан кетибди. Кейин эшаквой бўрига:
— Ҳай жиян, аҳволинг қалай? — дебди. Бўри гапиришга тили тутулиб, юришга ҳоли етмай қолибди. Эшаквой ўз дўстларига:
— Юринглар, бунинг нимасини томоша қиламиз, майли, кетсин, бориб бизнинг саломимизни жўраларига етказар, — дебди. Бўри ҳам жонҳолатда туриб кетибди. Бўрининг олдидан дўстлари чиққан экан:
— Қаёққа? — дебди. Бўрилар:
— Юр, эшак гўшти еб келамиз, — дебдилар. Бўри буларга ўзининг лат еган, синган ерларини кўрсатиб:
— Мен едим, энди у ёқларга бир умр ёиим тушмасин, — дебди.
Бўрилар боришдан қўрқибдилар ва изларига қайтибдилар. Эшак, сичқон, хўроз ва қўчқорвой яхши яшаб қолаверибдилар.