Дўстлик

Бир куни Олмахон дарахтдан-дарахтга сакраётиб, ботқоққа тушиб кетибди. Қанча зўр бериб уринса ҳам, ботқоқдан чиқиб кета олмабди. Бечора олмахон йиғлаб-йиғлаб ёрдамга чақира бошлабди. Какку қуш олмахоннинг ботқоқда ётганини кўриб, қандай ёрдам беришни билмай, каккулаб қараб тураверибди.
Шу пайт шовқин-суронни эшитиб, лайлак келиб қолибди. Тумшуғи билан дарахтдан бир новдани синдириб олиб, олмахонга узатибди. Олмахон новда ёрдамида ботқоқдан чиқиб олибди.
Шунда лайлак дарахт шохида қўниб турган каккуга қараб:
— Дўстнинг бошига мушкул иш тушганда бир йўлини қилиб ёрдам бериш керак. Ботқоққа қараб, кейин ҳам койинавериш мумкин, — дебди.