Чумчуқ

Чумчуқ учиб кетаётиб йўлдан бир ғўза топиб олибди. У севинганидан ғўзани тишлаб шошилганича бир кампирнинг олдига олиб борибди. Ғўзани кампир олдига ташлаб:
— Чув, чий, чий,— дебди. Кампир ғўзани чувиб берибди. Чум¬чуқ пахтани олиб бошқа бир кампир олдига олиб бориб:
— Сава, сав, сав,— дебди. У кампир саваб берибди, сўнгра Чумчуқ ола чопон бўзчи дўкони олдига бориб:
— Иг, иг, иг, тўқ, тўқ! — дебди. Дўкондор бўзчи йигириб, тўқиб берибди. Чумчуқ тикувчи олдига бориб:
— Тик, тик, тик, — дебди. Тикувчи уни ўлчаб, чопон тикиб бе¬рибди.
Ана энди Чумчуқбой чопонни кийиб, подшоҳ ўрдасига учиб борибди. Чумчуқ қараса, подшоҳ юз-қўлини юваётган экан. Чум¬чуқ подшоҳнинг орқасига келиб бир қадам наридан туриб, под¬шоҳга қараб:
— Менинг тўним чиройли, менинг тўним чиройли, — дебди.
Шунда подшоҳ ғазабга келиб:
— Жаллод, — дебди. Бош жаллод келибди. Подшоҳ:
— Ана у фалокат нима деяпти? Ўлдир уни! — деб бақирибди.
Бош жаллод ҳам қонли болтасини қулочлаб, зарб билан урибди.
Чумчуқ “пир” этиб учиб, девор устига қўнибди. Бош жаллод қараса, урган болтаси подшоҳ орқасининг ярмини кесиб кетибди. Подшоҳ товуш чиқармай ўлибди. Чумчуқ бўлса, деворда туриб, бу ҳодисани кўриб димоғи чоғ, вақти хуш бўлиб:

— Подшоҳнинг орқаси чопилди,
Менинг кўнглим очилди.
Подшоҳнинг орқаси чопилди,
Менинг кўнглим очилди, —

дебди.
Шундай қилиб подшоҳ ўлиб, чумчуқ муродига етган экан.