Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929)

Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889.6.3, Қўқон — 1929.18.8, Фарғона вилояти Шоҳимардон қишлоғи) — шоир, ёзувчи, педагог, театр арбоби. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1926). Солкашон маҳалласидаги эски мактаб ва мадрасада (1896—1906), кейин қисқа муддат Наманган мадрасасида (1908) таҳсил кўрган. 1909 йилда Когонда матбаада давоми…

Паҳлавон Содиқ (1973)

Паҳлавон Содиқ 1973 йилда Наманган вилояти Чортоқ шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факултетини, Туркиядаги Эгей университетининг халқаро журналистика бўлимини тугатган. «Руҳият насими» шеърий тўплами чиққан. Айни вақтда Лондон шаҳрида яшайди. БУНЧА ШАМОЛ ЭСДИ СЎЗ АРО *** сен тонг бўлиб давоми…

Дилрабо Мингбоева (1980)

Дилрабо Мингбоева 1980 йили Самарқанд вилояти Паяриқ туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий Университетининг журналистика факултетини бакалавриатини (2003), магистратурасини (2008) тамомлаган. Олий адабиёт курсида таълим олган. “Ёмғирзор” шеърий тўплами, “Тимсоллар тилсими” илмий-оммабоп китоби чоп этилган. Ҳозирда “Академнашр” нашриётида Бош муҳаррир лавозимида ишламоқда. давоми…

Ойдиннисо (1980)

Ойдиннисо (Йўлдошева) 1980 йили Самарқанд вилоятида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган. Айни пайтда Ғафур Ғулом нашриётида ишламоқда. * * * Бу кечмиш кечмоқда менинг ичимда. Бир ўзим бебахтман, бир мен бахтиёр. Мени тушун десам, Асло тушунма. Кел десам, келма, ёр. давоми…

Ориф Толиб (1987)

Ориф Толиб 1987 йилда Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидаги Қумбости қишлоғида туғилган. 2009 йилда Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултетини тугатган. “Гулхан” журнали ва “Истеъмолчи” газеталарида ишлаган. Ҳозирда “Мовароуннаҳр” нашриётида бўлим муҳаррири лавозимида фаолият юритади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан давоми…

Садриддин Айний (1878-1954)

Ёзувчи, олим ва жамоат арбоби Садриддин Саидмуродзода Айний 1878 йили Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Ўзбек ва тожик тилида ёзган. Тожикистон Фанлар Академияси академиги ва биринчи президенти (1951—54), Ўзбекистон Фанлар Академияси фахрий аъзоси (1943), Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1940), давоми…

Абдулла Авлоний (1878-1934)

Абдулла Авлоний (1878.12.7 – Тошкент – 1934.24.8) – маърифатпарвар, журналист, давлат ва жамоат арбоби. Тўқувчи оиласида туғилган. Мактабхона ва мадрасада ўқиган (1885—95). 1906 йилдан шеърлари билан матбуотда қатнаша бошлаган. Араб, форс, рус тилларини ўрганиб, бу тилларда ижод қилган мутафаккирларнинг асарларини давоми…

Эшқобил Вали (1965)

Эшқобил Вали 1965 йилда Пастдарғом туманида туғилган. Самарқанд Давлат Университида таҳсил олган. Ҳозирда СамДЧТИ жаҳон адабиёти кафедраси мудири, «Хорижий филология: тил, адабиёт, таълим» илмий-услубий, адабий-бадиий журналининг масъул котиби. Унинг «Пахса қишлоғим» , «Минг иккинчи кеча» , «Сукунат мулки» каби китоблари давоми…

Гулбаҳор Саид Ғани (1969)

Гулбаҳор Саид Ғани 1969 йилда туғилган. Филология фанлари номзоди. У Қўқон Давлат педагогика институтини тугаллаган. Ҳозир шу институтда фаолият олиб боради. Шоиранинг “Ёввойи ушшоқ”, “Барибир бахтлиман”, “Қўшиғимни кутмоқда дунё” номли шеърий тўпламлари нашр қилинган. Қўқон шаҳридаги  “Ниҳол” адабий тўгараги раҳбари. давоми…

Мирпўлат Мирзо (1949-2018)

Мирпўлат Мирзо 1949 йил 20 августда Чимкент вилоятининг Сайрам қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1999). ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1971). «Тонг жилваси», (1976), «Ишқ фасли» (1978), «Яхши кунлар» (1981), «Сунбула» (1985), «Мовий дарё» (1988), «Атиргул ва юлдузлар» (1990), давоми…