Меҳрибон Абдураҳмонова (1964)

Меҳрибон Абдураҳмонова 1964 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг рус филологияси факультетини тамомлаган. Унинг “Эшик олди гулхайри”, “Оқшомлар қўшиғи” каби шеърий тўпламлари нашр этилган. КУЗ Япроқлар салқиди куз қабоғида, Силкилатиб тўкди мезон шамоли. Юлқиб, олиб қочди у ёқ-бу ёққа, давоми…

Юсуфжон Мирзамаҳмудов (1941)

Юсуфжон Мирзамаҳмудов 1941 йилда туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) ҳуқуқшунослик факультетини битирган. Кўп йиллар ҳуқуқ-тартибот идораларида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. “Кўнгил боғи” номли шеърий китоби чоп этилган. ИСТАР КЎНГИЛ Не ажабки, фасли куз ҳам яшил баҳор истар кўнгил, Ифорлари давоми…

Музаффар Аҳмад (1956)

Музаффар Аҳмад 1956 йилда туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини (ҳозирги ТДПУ) тамомлаган. Унинг бир қатор шеърий китоб­лари чоп этилган. “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. ЭШИК Хонамга кираман ҳатлаб остона, Очилиб кетади орқада эшик. Ёпаман, очилар яна ва яна, Ушлолмас давоми…

Тошпўлат Ҳамид (1927-1984)

Тошпўлат Ҳамид 1927 йилда туғилган. Бухоро Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида ва Москвадаги Олий адабиёт курсида ўқиган. “Қуёш шаънига”, “Менинг асрим”, “Табаррук тупроқ”, “Қора кийик”, “Қуёш зарралари” номли шеърий китоблари нашр этилган. “Асқад Мухторнинг поэтик маҳорати” мавзуида давоми…

Воқиф (1952)

Воқиф (Мўминжон Турғунов) 1952 йилда тугилган. Андижон Пахтачилик институтининг Гидромелиорация факультетини тугатган.  Шоир шеърлари туман ва вилоят матбуотида мунтазаб чоп этиб турилади. * * * Қалби тошим на қилай, қалбим суйиб ёр этмасанг, Тийра кўнглимни зор этиб, умидларим бор этмасанг? давоми…

Гавҳар Ибодуллаева (1961)

Гавҳар Ибодуллаева 1961 йилда туғилган. Хоразм Давлат педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган. “Қутлуғ сўзлар”, “Бир вужуд соғинч”, “Юрагимда яшаётган сир”  номли китоблари чоп этилган. Асарлари “Уч томир”, “Муборак кунлар”, “Эллик наво”, “Шовот мавжлари”, “Тўмарис издошлари”, “Хоразм оҳанглари”, “Онажон”, “Муҳаммад Юсуф давоми…

Қурбон Муҳаммадризо (1938)

Қурбон Муҳаммадризо 1938 йилда туғилган. Хоразм Давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган. Адибнинг икки жилддан иборат “Сайланма”си, “Махтумқули” тарихий романи нашр қилинган. “Тўй”,  “Қасам ва виждон”, “Айбдорлар” каби пьесалари Республика телевидениеси ва радиоси орқали намойиш этилган. БЎЛМАҒАЙ давоми…

Санобар Меҳмонова (1981)

Cанобар Меҳмонова 1981 йилда туғилган. Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллар университетининг халқаро журналистика факультетини ҳамда ЎзМУ қошидаги Олий адабиёт курсини тугаллаган. “Хайёмона хўрсиниқлар”, “Фано сарҳадлари” шеърий тўпламлари чоп этилган. * * * Нигоҳлар пичирлар бир қадим зорни, Эй менинг балокаш ошуфта давоми…

Хурсандбек Тўлибоев (1985)

Хурсандбек Тўлибоев 1985 йилда туғилган. Бердақ номидаги ҚДУнинг ўзбек филологияси факультетини битирган. Ажиниёз номидаги НДПИ магистратура бўлимида таҳсил олган. Алишер Навоий номидаги СамДУ аспиранти. Ижодий ишлари “Амударё ҳақиқати”, “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи” газета-журналларида эълон қилинган. Ўттизга яқин илмий-публицистик мақолалар муаллифи. “Адабий давоми…

Робиддин Исҳоқов (1927-1989)

Робиддин Исҳоқов 1927 йилда туғилган. Фарғона Давлат педагогика институтини тамомлаган. “Қўшиқ йўлдош юрган йўлимда”, “Ойга ремонт тушармиш”, “Ҳайқириқ”, “Юз ғазал”, “Қувноқ лаҳзалар”, “Ўнғор нафаси” каби қатор китоблари чоп этилган. 1989 йилда вафот этган. КЕНГЛИКЛАР Кенгликларга парвоз қил қалбим, Кенгликларда кенг давоми…