Шоиқ (1833-1916)

Мираҳмадхон Мирабдураҳим ўғли. Мирий тахаллуси билан ҳам шеърлар ёзган. XX аср бошида тузилган баёзларда ҳар икки тахаллус билан босилган шеърларини учратиш мумкин.Тошкентнинг Кўкча даҳасида пўстиндўз оиласида туғилган. Бухорода «хатми кутуб» килиб, Тошкент мадрасаларида дарс берган. Муфтилик, аъламлик қилгани ҳам маълум.Девон давоми…

Шамсиддин Садоий (1958)

Шамсиддин Садоий 1958 йилда Бухоро вилоятида туғилган. “Мени кутган эдингиз”, “Давлатинг борида”, “Дунёни муҳаббат олади”, “Сени менга яратган” сингари шеърий тўпламлари чоп этилган. БАҒИШЛОВ Отам кўкрак кериб ўтган тоғу тошим, Онам райҳон эккан далам, қароқошим. Тўқсон икки уруғ, жоним қариндошим, давоми…

Қўчқор Норқобил (1968)

Қўчқор Норқобил 1968 йил 5 мартда Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидаги Мўминкўл қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (2001). ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1992). «Дарё ортидаги йиғи» (1994), «Ўн саккизга кирмаган мен бор» (2002), «Кулиб тур, азизим» (2005), «Қуёшни ким уйғотади?» давоми…

Мавсума Мансурова (1961)

Мавсума Мансурова 1961 йили Ангрен шаҳрида туғилган. Тошкент Автомобил йўллари институтида таҳсил олган. Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, 28-умумий ўрта таълим мактабида директор ўринбосари бўлиб ишлайди. ШЕЪР СЕҲРИ Шеър сеҳри дилимни айлагайдир ром, Сўзнинг оҳангидан оламан ором. Гоҳо шеър сирини тинглайман давоми…

Хайриддин Салоҳ (1934-1969)

Хайриддин Салоҳ (Салоҳиддинов Хайриддин) (1934.15.1 — Тошкент — 1969.5.6) — шоир. Низомий номидаги Тошкент педагогика институтининг тарих-филология факултетини тугатган (1957). «Ўзбекистон маданияти» (1963—66) газетаси ва «Гулхан» журналида (1968—69) адабий ходим бўлиб ишлаган. «Чашма» (1959), «Иккинчи имтиҳон» (1961), «Ишқим ва рашким» давоми…

Мирза Қайнаров (1938)

Мирза Қайнаров 1938 йили туғилган. Самарқанд давлат университети физика-математика факултетини тамомлаган. Меҳнат фахрийси. “Она руҳи”, “Кўнгил дафтари”, “Дўст дийдори”, “Оталар юрти”, “Ватаннома, ишқнома” каби тўпламлар муаллифи. ОЛАМ АҲЛИ Бори олам аҳли истар тинчлигу ҳам офият Истаюр оройишу осойишу ҳам аҳлият. давоми…

Амир Худойберди (1961)

Амир Худойберди 1961 йили Қарши туманидаги Шилви (Шайх Шиблий) қишлоғида таваллуд топган. 1985 йилда Тошкент Давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. 1994 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси. «Дунё ва мен», «Жавобсиз савол», «Эврилиш», «Еттинчи малак», «Ойдин лаҳзалар», «Девоналармиз» китоблари давоми…

Водилий (1893-1965)

Водилий (тахаллуси; асл исми Сўфиев Абдураҳмон) (1893, Фарғона, Водил қишлоғи — 1965, Тошкент) — ўзбек шоири. Эркин фикрлиликда айбланиб қувғин ва таъқибларда яшаган. Водилийнинг «Девон»и (1963), фарзандларига ёзган ўгитлари бор. Абдураҳмон Жомийнинг тасаввуфга оид китоби, Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр», Алишер давоми…

Лаффасий (1880-1945)

Лаффасий (тахаллуси; асл исми Ҳасанмурод Муҳаммад Амин ўғли) (1880 — Хива — 1945) — ўзбек шоири, тарихчи ва тазкиранавис. Мадаминхон мадрасасида таълим олган. Лаффасий ўзининг «Хива шоир ва адабиётшуносларининг таржимаи ҳоллари» тазкирасида халқ орасида машҳур бўлган Мунис Хоразмий, Огаҳий, Роғиб, давоми…

Мирзо Ҳўқандий (1880-1943)

Мирзо Ҳўқандий (тахаллуси; асл исм-шарифи Хайруллахон Сайд Носир ўғли Мирзо) (1880, Қўқон — 1943, Тошкент) — шоир ва маърифатпарвар. Қўқон мадрасасида Сулаймонқули Рожийдан адабиёт, ҳуснихат, муаммодан сабоқ олган. 1910 йилда янги усулда мактаб очиб, ўқитувчилик қилган. 1912 йилдан мазкур мактаб давоми…