Ойгул Асилбек қизи 1983 йили Заркент қишлогъида тугъилган. Ўзбекистон Миллий Университетини тамомлаган. Шеърлари бир неча баёзларда нашр этилган .
* * *
Тушимми ўнгимми эслай олмайман ,
Фақат ёдимдадир сени кўрганим .
Осмонни тўлдирган ёругъ нур каби ,
Ўша сенми ёнимда турган ,
Ўша менми минг журъат билан ,
Қўлларингдан маҳкам ушлаган .
Ҳақиқат хаёлот ўртасидаги
Сарҳадлар бир муддат бузилиб кетди .
Сену мен иккимиз орамиздаги
Қисмат занжирлари узилиб кетди .
Қара ,кўзларимга қаттиқроқ қара ,
Элларга совурма оний лаҳзани .
Мени юрагингга шундай мухирла ,
Кафтингга чизилган тақдиринг каби ,
Тушимми ўнгимми эслай олмайман ,
Фақат ёдимдадир сени кўрганим
* * *
Эшикни очаман ичкари …
Қаршимда сукунат боқади.
Умримга менгзаган қумсоат,
Билдирмай қуйига оқади.
Кунларим тўкилар, тунларим,
Йилларни тўлдириб ўйнайди.
Афсуски, умрни соатдай,
Тескари ағдариб бўлмайди
* * *
Қўнгъироқ чалади қизгъалдоқ барги ,
Гулкоса лабида шабнамнинг сози .
Ялпиз яногъида ёмгъирнинг гарди ,
Узоқдан булбулнинг келар овози .
Ухлар офтоб уфққа бошини қўйиб ,
Аста қаддин ростламоққа уринар .
Ҳали бутун қишлоқ уйгъонмай туриб,
Уч кунлик келинчак ҳовли супирар.
АРОСАТ
Бир ёнимда дунёнинг турар ҳушрўй сурати ,
Бир ёнимда намоён оламнинг бор кулфати .
Саодатга савобим бир ёнда иқрор қилар,
Бир ёнимда гуноҳим ёмон шармисор қилар .
Бир томондан жаҳаннам ,дўзах саси келади ,
Бир томондан жаннатнинг хушбуй иси келади .
Бир елкамда Раҳмоннинг сано айтган элчиси ,
Бир елкамда шайтонинг менга қўйган соқчиси .
Бир оёгъим раҳматнинг кўчасидан ўтади ,
Бир оёгъим лаънатнинг кўчасига тортади .
Битта қўлим бешикни ушламоққа чогъланган ,
Битта қўлим тобутнинг дастасига богъланган .
СИЗДА НИМА БОР
Сиз ҳаёл сурмайсиз ёмгъирга қараб ,
Баҳор келадими сизга фарқи йўқ .
Фақат яшаяпсиз бир ўзни аяб ,
Гўё бу оламнинг сизга дахли йўқ .
Билмадим ,азизим сизда нима бор ,
Умрида бир бора куймаган юрак .
Кечиринг ,бошқа ҳеч нарса кўрмадим ,
Қоронгъу, захлаган кўнгилдан бўлак .
ШEЪРИЯТГА ҚАДАМ
Осмон чайқалади сувнинг созида ,
Қуёш парчаланиб кетгандай гўё .
Бу заминда айни баҳор кезида ,
Тогъларнинг пойига қулайди само .
* * *
Икки олам завқин бирдай ахтариб ,
Вале ишқдан бўлак завқни кўрмадим .
Дунё дардларини бир жойга йигъиб ,
Севгидан ортиқроқ дардни кўрмадим .
* * *
Қатра ишқ сўрадим тақдирдан ,
Кўпига журъатим этмасди .
Қўрқаман бугунги бахтимдан ,
Кўпикдай ёрилиб кетмасми .
* * *
Кўнглимни улашдим ,тўзимни топдим ,
Ҳикмат гъазнасидан сўзимни топдим .
Бошимда чарх урар тақдири азал ,
Ўзни қурбон қилиб, ўзимни топдим .