Таниқли болалар шоири Ҳамидулла Ёқубов 1921 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Педагогика билим юртини битиргач, бир неча йиллар ўқитувчилик қилган.
Ҳамидулла Ёқубов иккинчи жаҳон урушининг қатнашчисидир. Унинг „Салом бериб ўтамиз“, „Ойга пойга“, „Телеграмма“, „Анорзор“, ,,Ўн бола“, „Қуёш совғаси“ каби ўнлаб китоблари нашр этилган. Шоиминг шеърлари ихчам ва равонлиги билан ажралиб туради. Ҳ. Ёқубов ,,Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими“ унвони билан тақдирланган.
ШЎРТАН ГАЗЧИСИ
Шўртан азим,
Битмас газим,
Иқболи Газли қиёс.
Ер қаъри ўт,
Кенг бағри ўт,
Мисоли кўмма қуёш.
Жон-жаҳдимга,
Дов шаҳдимга
Дўзах оташи таслим.
Мен девкорман,
Оловкорман,
Ҳар ишга қодир наслим.
Газдан яйраб,
Даштда яшнаб,
Баҳра олар чоиқувар.
Қувур бўйлаб,
Елиб ўйнаб
Оташ узоқ ёи юрар.
Лов-лов ёнсин,
Кучга қонсин
Сирдарё нурхонамиз.
Майли кун-кеч
Ўчоқми, печ
Ёқсин цех, гулхонамиз.
Шўртан азим,
Қондир газим,
Тугамайди аланга.
Қарши даштим,
Олтин даштим —
Ғазинамиз Ватанга.
ҲОВЛИМ
Ҳовлим гулшан,
Чаҳ-чаҳ кулсам,
Ҳаққим бор,
Ҳо,
Ҳаққим бор.
Уйим-жойим —
Гул чиройим,
Фахрим бор
Ҳо,
Фахрим бор.
Ўйинчоқ кўп,
Чин ўртоқ кўп
Ҳовлимда,
Ҳо,
Ҳовлимда.
Қувноқ, шўхман,
Тўкис-тўқман
Давримда,
Ҳо,
Давримда.
Ток таги соз,
Сув лаби соз,
Саранжом,
Ҳо,
Саранжом.
Меҳмон бўлиб
Келгин кулиб.
Ўртоқжон,
Ҳо,
Ўртоқжон.
ОҚ ЧАШМА
Оқ чашма,
Оқ чашма,
Оқ чашма, қандоқ чашма?
Қир, адир қайноқ чашма!
Балки ўркач тоғлардан,
Яшил ўтлоқ боғлардан
Силқиллаб чиққан чашма,
Билқиллаб чиққан чашма.
Оқ чашма қандай чашма?
Чашмадай қайнар чашма.
Ранги пахтадан оқдир,
Нурдек беғубор, покдир.
Соғса сира соп боимас,
Қатрача исроф боимас.
Оқ чашма, оппоқ чашма,
Фермада ҳар ёқ чашма:
Согин ҳар хил сигирлар,
Ола, таргил сигирлар,
Ёзин-қишин боқилар,
Машинада согилар.
Оқ чашма, кумуш чашма,
Фаровон турмуш чашма.
Сигими ошна қилган,
Сутини чашма қилган.
Меҳрибон молбоқаминг,
Азамат сутсоғарнинг
Меҳнати асл чашма,
Ҳиммати асл чашма.
БИР, ИККИ, УЧ ДEЙМАН
Бир, икки, уч дейман,
Учдан қолган пуч дейман.
Валижон аъло ўқир,
Беш баҳоси ғуж дейман.
Дарсга ялқов Тешага
Нуқул икки, уч дейман.
Юмуш қилган дастёрни
Меҳнаткаш, серкуч дейман.
Сўконғичнинг тилига
Гармдори, мурч дейман.
Салом берган болани
Раҳмат айтиб, қуч дейман.