Эрпўлат Бахт (1971)

Эрпўлат Бахт 1971 йилнинг 1 сентябрида Хоразм вилоятининг Боғот туманидаги Қипчоқ қишлоғида дунёга келди. Отаси ўқитувчи бўлган. Онаси жамоа далаларида кўп йиллар меҳнат қилган.
Эрпўлат Бахт 1989-1991 йилларда ҳарбий хизматда бўлди. 1992-1998 йилларда ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факултетида таҳсил олди.
1997 йил шоир ҳаётида унутилмас йил бўлди. Унинг „Қуёшнинг табассуми“ номли илк китоби нашрдан чиқди. 2000 йили „Истиқлол умидлари“ алманахида яна бир туркум шеърлари эълон қилинди.
Шоир 1999 йили „Шуҳрат“ медали билан тақдирланди. Эрпўлат Бахт болалар адабиётини олмас асарлар билан бойитишни ҳаётининг бош мақсади деб билади.

МОМОМНИНГ КОВУШИ

Шукр, момом бағрида,
Яшаяпмиз исиниб.
Кексайганда бизни деб
Қолди бироз қисиниб.
Ҳар якшанба бозорга,
Жун сотгани кетади.
Ахир жиндай нафақа
Нимагаям етади?
…Қиш кунлари ажойиб,
Файз олади маҳалла.
Ўйнамасдан қорбўрон
Айтгум укамга алла.
Момом кетган бозорга,
Ғарча-ғурч қоми босиб.
Келиб қолар ҳадемай,
Елкага тўрва осиб.
Онажоним табиат,
Тезроқ ҳайдагил қишни,
Йиртилмасин ёзгача,
Моможоним ковуши.

МЎРИНИНГ ШИКОЯТИ

Агар мени қийнаса,
Печканинг шўх тутуни.
Раҳмим келиб гоҳида
Озод қиламан уни.
— Эркинликка чиқақол,—
Дейман у бечорага
У боиса чиқар чоги,
Бўяр мени қорага.

МОЙЧEЧАКНИНГ ҚАЛПОҒИ

Эрта кўкиам мойчечак
Қалпоқ кийди қуёшранг.
Ҳайрат ичра дўстлари,
Боиишдилар ҳанг-у манг.
Кибр-у ҳаво банд этди,
Мойчечакнинг ўйини.
Кўз-кўзлади қалпоқ-ла,
Миттигина бўйини.
Унинг мақтанчоқлиги,
Ёқмади дейман чоги,
Мойчечакдан аразлаб,
Учиб кетди қалпоги.

СУЗИШНИ ЎРГАНАЙ

Тўлиб оққан анҳорга,
Тушиб кетди пақирим,
Шоша-пиша ёрдамга,
Жўрабекни чақирдим.
Енг шимариб деди у:
— Қотирамиз бу ишни
Фақат шошма, мен олдин
Ўрганайин сузишни.

МАҚТАНЧОҚ МУШУК

Битта сичқон овлагани
Жонни қийнаб юрмайман.
Тешикдан чиққанда ҳам
Ортидан югурмайман.
Омборхона ичида
Санқишнинг йўқ кераги.
Темир қопқон ўлжани,
Ўзи ушлаб беради.