Дўстжон Матжон ўзбек болалар адабиётининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган шоирдир. У 1924 йил 17 июнда Хоразм вилоятининг Урганч туманида туғилди. Хоразм давлат педагогика институтини битиргач, меҳнат фаолиятини Гурлан туманидаги „Маданият“ мактабида она тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлади. У иккинчи жаҳон уруши қатнашчисидир. Уруш тугагач, 1946 йилда она юртга қайтиб, ўқитувчилик фаолиятини давом эттирди.
Дўстжон Матжон „Ўзбекистон“ деб номланган илк шеърини 1939 йилда яратди. Шундан кейин унинг „Торт қўлингни“, „Акамга“ каби шеърлари бирин-кетин босилиб чиқди.
Дўстжон Матжон Янгибозор тумани халқ таълими бўлими мудири, „Хоразм ҳақиқати“ газетасида махсус мухбир ва бўлим мудири, Хоразм вилоят Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби, вилоят телерадиоэшиттириш қўмитасида раис ўринбосари лавозимларида самарали фаолият кўрсатди.
Дўстжон Матжон 60 йилларга келиб сермаҳсул шоир сифатида танилди. 1959 йилда булғор халқ эртаклари асосида унинг „Гавҳартош“ асари чоп этилди. Шундан кейинги йилларда „Велко ботир“, ,,Ўғилларингиз қўшиғи“, „Кичкинтойлар гапиради“, „Танти айиқ, айёр тулки ва асал“, „Менинг орзуйим”, „Дўстлик“, „Менинг шаҳрим — Хива“ каби китоблари ўзбек ва рус тилларида нашр этилди.
Шоирнинг асарлари кўплаб қардош тилларга таржима қилинган.
СУФЛЁР
Ноижонларнинг синфида
Борар эди имтиҳон.
Ўтирмасди сира жим,
Суфлорлик қилиб Норжон.
Гоҳ аста „шпаргалка“,
Гоҳ айтарди пичирлаб.
Билағон санаб ўзин,
Тинчимасди вижирлаб.
Мана навбат, ниҳоят
Ўзига келиб қолди.
Ғозюриш қилиб бориб,
Қоиига билет олди.
Чиқди унга билетдан
Оддийгина бир савол.
Мағзини чақа олмай
Нолжон бўлиб қолди лол.
ОЧКОНИ ТEНГ БЎЛИШАР
Ишқибоз икки полвон,
Куч синашар шахматда,
Беллашади беомон,
Ўйин қизир ғоятда.
Кишнатиб „сипоҳ“ини,
Елиб борар Рустамжон.
Рақибининг „Шоҳ“ини,
Қуршаб олади шу он.
Қараб турмас Омон ҳам,
Хавфни сезади зумда.
Зеҳнини чархлаб илдам,
Ўта бошлар ҳужумга.
Лабин тишлаб Рустамжон
Юришни қайта бошлар.
„Фил“ини қилиб қурбон,
„Фарзин“га қармоқ ташлар.
Бу хатарли тузоққа,
Чап берар яна Омон,
Ўзи қўйган қармоққа,
Рустам тушар шу замон.
Тез орада тугар ,жанг“,
Баҳсдан мамнун бўлишар.
Натижа бўлиб дуранг,
Очкони тенг боиишар.
КЎЧАМДА БОР БИР БОЛА
Кўчамда бор бир бола,
Бу шеърим ўша ҳақда
Номин айтмайман, чунки
Бундайлар оз саноқда.
Мазаси йўқ дарслардан
Яширмоқлик не даркор?!
Бу йил ҳам учинчида
Ўқимоқда у такрор.
Қайлардадир санқийди,
Мактабга келмас етиб.
Кеч қолмагин, десалар
Қўяр қоиин силкитиб.
Китобни ҳеч ўқимас,
Футболга чопар нуқул.
Ойиси иш буюрса,
Мудом алдаб қочар ул.
Сўзлари бирам дағал,
Одобни ҳеч билмайди.
Ўзидан бошқаларни
Назарига илмайди.
Тузалмаса бу бола
Достон этгум таърифин.
Бутун элга ёяман
Қўшиб исм-у шарифм.
УХЛАМАЙДИГАН ҚИЗЧА
Қушлар тўхтаб сайрашдан
Қўналғага қўйди бош.
Қўйлар тинди маърашдан,
Ухлаб қолди ҳатто Мош.
Фақат ухламас қизча,
Кокиллари қўнғироқ.
Уйғоқ ётар тонггача,
Номи унинг — қўғирчоқ.
САМОКАТИМ
Самокатим, самокатим,
Ёғоч отим, саман отим.
Ўйинчоқлар ичида сен
Роса учқур қанотим.
Чуҳ, эй, менинг самокатим,
Ёғоч отим, саман отим.
Дадажоним олиб берди,
Равон йўлга солиб берди.
Иноқлашинг икков, дея,
Жиловингни қўйиб берди.
Чуҳ, эй, менинг ёғоч отим,
Саман отим, отгин одим.
Балки ўтиб баҳор, қиш, ёз,
Бўй чўзарман мен ҳам бироз.
Унутмасман асло сени,
Боиганимда зўр чавандоз.
Чуҳ, эй, менинг саман отим,
Ёғоч отим, самокатим.
БАЛИҚ ОВИДА
Мажнунтолнинг салқинида ўтириб,
Зилол сувнинг оқишига боқаман.
Қармогимдан нигоҳ узмай, ўй суриб,
Ширин хаёл дарёсида оқаман.
Дикир-дикир ўйин тушса пўкагим,
Икки кўзим бир нуқтага тикилар.
Қувончимдан ура бошлар юрагим,
Дейман: „Ҳозир катта балиқ илинар“.
…Шамол, тоиқин пўкагимни тортқилаб,
Гоҳо-гоҳо қўяр мени ранжитиб.
Шунда ҳамки, ҳислар билан тоииб қалб,
Кетгим келмас бу қирғоқни тарк этиб.
ШАРТ
Биринчи бола: — Бир зумгина
Қамиш отингни
Елдирайин,
Бериб тур, Омон!
Иккинчи бола: — Майли, мен ҳам
Хўрозқандингни
Сен келгунча
Сўриб тураман.