Мажлисий (15-аср охири, Хоразм -16-аср 1-ярми, Бухоро) — шоир. Ҳаёти ва ижоди ҳақида айрим маълумотлар Нисорийнит «Музаккир ул-аҳбоб» тазкирасида учрайди.
Унинг 4000 мисралик «Қиссаи Сайфулмулук» ишқий-саргузашт достони бизгача етиб келган. Асар маснавийда, ҳазаж баҳрида, қисса ичида қисса шаклида ёзилган бўлиб, тузилиши, воқеалар баёни жиҳатидан фольклор асарларига яқин туради. Миср шоҳи Осимнинг ёлғиз ўғли Сайфулмулукнинг Фатина шоҳи Шоҳбол қизи Бадеулжамолга ғойибона севгиси ва унга эришиш йўлидаги саргузаштлари, умуман инсоннинг ўз бахти учун кураши ва бу жараёнда унинг камол топиши тасвирланган. Асарда адолат, яхшилик ва эзгулик мадҳ этилган, подшоҳлар адолатга чақирилган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ғоялари илгари сурилган.
Ўзбек адабиётида достоннинг фольклор варианти ҳам яратилган. Асар Ўрта Осиё халқлари орасида кенг тарқалган, қозоқ (Саид-Гарай, 1904), туркман (Қурбонали Маъруфий), татар, рус ва бошқа тилларга таржима қилинган. Қозонда қайта-қайта нашр этилган (1807, 1849, 1883, 1914). Тошкентда дастлаб 1916 йили чоп қилинган. Тўла бўлмаган икки қўлёзма нусхаси Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида сақланади (ивн. № 3425, 8205).
Бегали Қосимов
ДЕБОЧА
Кишига ишқ агар ҳамроҳ бўлса
Гадодур ул агарчи шоҳ бўлса
Ки бўлмас ишққа ҳам куфру иймон
На сабр анда на кофир на мусулмон.
Суюк суйган кўнгилни узса бўлмас
Онинг то кўрмагунча тузса бўлмас.
Вале ошиқ кераким бўлса содиқ
Шаханшоҳдек муҳаббат бирла ошиқ.
Фироқ оғуши анга шаҳду шарбат
Ғами қайғу анга айш ила ишрат.
Эрур чун ишқ дунёи муаззам
Кира олмас анга ҳар қайси одам.
Муҳаббат шарбатин ичган унутмас
Анга ҳар ким насиҳат қилса тутмас.
Муҳаббат баҳри ошиқлар еридур
Анга кирган дахи эрнинг эридур.
«ҚИССАИ САИФУЛМУЛК»ДАН
Шоирнинг сўзга киргони.
Неча кунлар паришон эрди ҳолим
Йўқ эрди ҳеч кимла қилу қолим,
Мусофир эрдиму дилгиру пурғаш,
Мусоҳиблар фироқида мушавваш.
Йўқ эрди ҳамнишиним ғайри оҳим.
Худо бўлуб эди дилдору шоҳим.
Хаёлида анинг шому саҳаргоҳ,
Юракдин қон ичиб, юз нолаю оҳ.
Фироқида кўзум ёши қурумай
Юрур эрдим кеча-кундуз уюмай.
Тушумда кавкаби толиъ тулуи,
Бўлуб пайдо манга бўлди ружуи,
Жаҳон бўлди манга мисли чироғдек,
Қоронғу кеча бўлди ҳам чироғдек.
Саодатға чу мужда берди фолим,
Яна беҳбудлиға юзланди ҳолим.
Учуб кеткан чароғим ғайра ёнди,
Кўнгул ғафлатда эрди ҳам ўёнди,
Ки ногоҳ бир куни жонон йўлуқти,
Бу мискин бандага султон йўлуқти,
Кўрушти жон келиб бу жисм бирла,
Ки сўрди бандани бу исм бирла.
Дедиким: «Мажлисий, ҳолинг нечукдур?
Фироқ ўтида аҳволинг нечукдур?»
Йигитлик вақти эрди сўз манда,
Бор эрди бир «Гулу Наврўз» манда.
Қилиб қуллуғ тавозуъ ёр сори,
Боқиб турур эдим дилдор сори.
Тута бердим очиб кўрди ани ёр,
Ўқудию очилди боғу гулзор.
Чу кўрди назм поки турки тил ул,
Мани девонаға кўрсатди бу йўл.
Солиб бошимға юз турлук бу савдо,
Тушуб кўнглумга минг турлук бу ғавғо.
Чиқарди қўйнидин бир достоне,
Не достон бўлғай ул бир бўстоне.
Ичинда минг туман гуллар очилгон,
Латофат баҳридин гуллар сочилғон.
Ғаройиблар анинг ичинда бисёр,
Эшитсангиз ажойиб сўзлари бор.
Вале ул форсию наср эрди,
Тақи бу даҳрда ҳам қаср эрди.
Дедиким:—«Мажлисий, бекор турма,
Ки мен шоирду(р)ман деб лоф урма.
Агар бордур ҳунар илгингда кўрсат,
Ки бу дафтарни турки тилга тузат»,
Буюрдиким «Гулу Наврўз» назмин
Анга мезон қилибон назм қилғин.
Чу ёрлиғ эттию турдию кетти,
Кўнгулнинг баҳриға кирдию ботти.
Тилаб ҳиммат муҳаббат ҳайдаридин,
Чу олдим пардани табъим руҳидин.
Бу сўзнинг ҳурматин баржой қилдим
Юрагим шавқ тиғи бирла тилдим.
Бағир қонини ҳам ерга томузуб,
Қалам чашмасидин сувлар оқузуб,
Қуруғ ерда гулистон сабз қилдим,
Ки ошиқларға бўстон сабз қилдим,
Чу ҳиммат бирла ёрим ёр бўлди,
Хаёл этганларим гулзор бўлди.
Мусоҳиблар кўрубон ёд килғай,
Бузуқ ерларни ҳам обод қилғай.
Кетур, соқий, пиёла, нўш этоли,
Тақи қайнар қозондек жўш этоли.
Эшитинг ўқуюн бир яхши қисса,
Ажойиб қисаи пур дарду ғусса.
Асл достонга қайтиш.
Ривоят қилди рови асли сўзни,
Кўруб Султон Маҳмуд нохуш ўзни.
Неча кунлар ажойиб тийра бўлди,
Узори офтоби хира бўлди.
Бор эрди олдида икки вазири,
Латофат бирла йўқ эрди назири.
Деди Султон: «Ажаб ошуфтадурман,
Била олмон нега олуфтадурман.
Магарким ғуссадин савдойи бўлдум,
Бу савдо бирла ҳам шайдойи бўлдум.
Қилинг бир қисса пайдо овунойин
Уқуб андин замоне севунойин,
Ки ман зшитмаган бўлғайман они,
Яна ҳам кўрмаган бўлғайман они.
Чу қилдилар анга юз қисса пайдо,
Қабул қилмоди бирин шоҳи шайдо.
Вазирларни тутуб зиндонга солди,
Ғазаб қилдию ҳавли жонга солди.
Аларға бўлди зиндон байтул-иҳзон,
Неча кунлар юракдин оқузуб қон.
Чу пайдо қилдилар ушбу ҳикоят,
Қабул қилғайму деб қўрқуб бағоят.
Дедилар: «Бизни зиндондин чиқарғил,
Фалон иқлимга бизни юборғил,
Ривоят қилди мунда бизга бир ёр,
Ки ҳар тансуқ ҳикоят анда бисёр».
Бу сўз бирла аларни шоҳ чиқорди,
Берибон ҳадъялар анда юборди.
Бориб анда, битиб ушбу ҳикоят,
Қилур ишқу муҳаббатдин ривоят.
Кетурдилар ани султон қошиға,
Латофатлик ҳикоят хон қошиға.
Уқуб кўрдию султон шод бўлди,
Вазирлар ҳам тақи озод бўлди;
Чу берди ҳам яна бисёр неъмат,
Килур султон бу достон бирла ишрат.
Қилиб ҳар бирига инъом юз ўн,
Яна берди аларға от ҳам тўн.
Вале ул нусха эрди форси наср,
Эрурс ода ҳикоят сўзи ҳам қаср.
Қилибдур Мажлисий бу сўзни пардоз,
Уқусангиз қилур жон қуши парвоз.
Оғоз кардани ҳикоят
Кел, эй соқийки, ўлтурсун пиёла,
Эшитгил қиссаи бу сўзу нола.
Кел, эй шаҳбозн жон, парвоз килғил,
Ки маънилик қанотинг боз қилғил.
Кўнгул майдонига жавлон солғил,
Тақи бир булбули хушхон солғил.
Кўрунг булбул нечук фарёд қилди,
Қафасда ҳам нафас бунёд қилди.
Деди ул булбули устод ахбор
Сулаймондин турур, тансуқ бу гуфтор.
Кириб олдимға арбобн ривоят
Баён қилдию назм этди ҳикоят.
Шоҳ Осимийнинг таърифи
Бор эрди Миср элинда подшоҳи,
Ети иқлим уза онинг сипоҳи.
Анинг ҳукминда эрди тўрт юз шаҳр,
Анинг адли эди машҳур дар даҳр.
Отоғон оти Осим ибни Сафвон
Ул эрди етти иқлим узра султон.
Бериб эрди худо жумла муродин
Ейиб эрди жаҳонға адлу-додин.
Ул эрди подшоҳи жумла нқлим,
Йўқ эрди ҳеч ёнидин хавф ҳам бийм.
Вале бўлмас эди фарзанд онда,
Басе армонда эрди бу жаҳонда.
Бўлуб умри ани тўрт юз етмиш,
Бу фурсатда хаёлига бу етмиш:
Ки менда бир ўғул йўқ ёдгори,
Не бўлғай тахту бахтим корбори?
Чу бу андишадин дилтанг бўлди,
Тафаккур бирла ақли танг бўлди.
Қилиб байтулҳазан маъво ўзига,
Кўрунмас ул улуғ беклар кўзига.
Ки чиқмас бўлди ул девон қошиға,
Кира билмас анинг беклар қошиға.
Тилак бирла тилак устинда содиқ,
Тилаки бир ўғулу кўнглинда холиқ,
Бу ҳолат бирла йиғлаб қирқ кун шоҳ,
Кеча-кундуз дуо бирла чекиб оҳ.
Беклар иттифоқ қилишиб шоҳга кенгаш бергонлари
Кенгашти бир куни беклар тамоми,
Йиғилдилар кенгашга хосу оми.
Неча ичкилари кирди қошиға,
Қилиб қуллуғ тавозуъ ҳазратиға,
Чу кўрдилар ажаб ҳол бирла шаҳни.
Чекибон жон бирла оҳу-ваҳни.
Бўлубон гул юзи чун каҳрабодек,
Сочи тушуб юзига чун гадодек.
Қилиб бағряни ғам тиғи жароҳат,
Кўториб кўнглидин айшу фароғат.
Кўрубон барча беклар қолди ҳайрон.
Юраклари бу ғамдин бўлди бирён.
Бариси йиғлашиб хон хазратиға.
Бари юз қўйдилар султон қатиға.
Дедилар: подшоҳо, ҳол недур?
Эшитолик, десанг аҳвол недур?
Агар сен чиқмасанг, бил, фитна ортар,
Чиқар бир аждаҳо оламни тортар.
Сенинг чиқмағонингдин қисса будур,
Ки ногоҳ тушмагай оламга бир шўр.
Шаҳаншоҳ қилди ҳолини мукаррар,
Вазирлар билдилар сўзни муқаррар.
Дедилар сен чиқиб тахтингда ўлтур,
Йиғиб кулли мунажжимларни келтур.
Берарму, йўқ санга ўғул худованд,
Ўзунгни қилмағил беҳуда дарбанд.
Эшитти шоҳ мақбул ушбу сўзни.
Чиқиб тахт устида кўрсатди ўзни.
Таёниб тахт уза ўлтурди ул шоҳ,
Йиғилдилар мунажжимлгр баҳаргоҳ.
Қилиб ҳар қайси ўз илмини такрор,
Тафаҳҳус қилдилар чун сиррул-асрор.
Бўлубон муттафиқ барча бир ўзга,
Қўюбон барча аҳкомин бу сўзга.
Яман султонининг қизини бу шоҳ,
Агар олса берар фарзанд оллоҳ.
Эшитиб шоҳ бу сўзни шод бўлди,
Ки бу андишадин озод бўлди…
Шоҳ Осимининг фарзанди бўлғони
Саодат бирла вақги саъд бўлди,
Ҳам ул соат вужуди ҳамл бўлди.
Тушуб давлат саройиға чу султон,
Улуғ тўй этти неъматлар фаровон.
Адо қилди чу шаҳ тўй маҳфилини
Ки воқиф этти шоҳ ўз мгжлисини,
Ориғ неъматлару ширау шарбат,
Қилурлар парвариш бонозу неъмат.
Бўлуб эрди ажойиб шоҳзода,
Ани кўрса бўлур шаҳлар пиёда.
Кўруб Осим шукур қилди ўғонға.
Хазина эшиғин очти туманға.
Қўюб Сайфулмулук отини онинг,
Кўруб яхши билиб зотини онинг.
Шоҳ Осимийнинг вазири бор эрди, оти Ҳамид эрди. Бир ўғли бўлди, отини Соид қўйди ва ани кўкалдош қилдилар
Бор эрди шоҳ Осимийнинг вазири,
Оти эрди Ҳамиди йўқ назири.
Ҳамиднинг ҳам тақи бир ўғли бўлди,
Анинг ҳусни тақи оламға тўлди.
Отадилар анинг отини Соид
Ки йўқтур Миср ичинда улча шоҳид.
Маликзодага қилдилар кўкалдош,
Энагаларга анинг онаси бош.
Икисини қилурлар парвариш ҳам,
Ки йўқтур мундин ўзга яхши иш ҳам.
Улуғ бўлуб, ўқуб илму ҳунарлар,
Солиб куллий ҳунарларға назарлар.
Ҳамиша хурраму хушҳолу дилшод,
Юрурлар чун ниҳоли сарв озод.
Юрур шаҳзода ўюн бирла машғул,
Ҳавас қилди атоси фикри маъқул,
Қилайин чорбоғи нав ниҳоли
Ки тенг етгай мунинг бирла камоли.
Шоҳ Осим ўғлиға чорбоғ қилдурғони
Чу бунёд этти Осим боғи майдон
Ки Сайфулмулук қилғай онда жавлон.
Ки бунёд эттилар жойи ажойиб,
Солиб тарроҳлар тарҳи ғаройиб.
Қилиб ангиз ҳам бир кўшк олий,
Ки андин бўлмағай ҳам айш холи.
Латофат бирла чун боғи биҳиштдур
Дегайсен тупроғи анбар сириштдур.
Ажойиб чорбоғи хўб дилкаш,
Дару девори хўб зебоу заркаш.
Агар бўлса кишининг кўнгли нохуш,
Анга кирса бўлур филҳол дилхуш.
Магарким ул эрур чун боғи жаннат,
Басе хуш бўй эдию жонға роҳат.
Тамом бўлди бу майдон тозау тар,
Анинг ҳар меваси монанди шаккар.
Бўлуб нозук ҳайвонлар хиромон.
Ўсуб шаҳбаргию насрину райҳон.
Осилиб юз туман гуллар нчинда,
Килурлар нола булбуллар ичинда.
Сузук сувлар оқиб ҳар сори шаршар,
Тўлубон ҳавзлар монанди кавсар.
Тўлуб майдон чу қушлар ғулғулидин,
Хабар берур Ирамнинг булбулидин.
Сайфулмулукка солғон кўшкнинг васфи баёни
Эшитгил кўшкнинг авсофини ҳам,
Ки эй шоир қил онинг лофини ҳам,
Бўлуб тайёр ҳам бир кўшк олий,
Ичинда бўлмағай ҳам айш холи.
Ажаб кўшки латифу хўб ажойиб,
Басе устодлар солғон ғаройиб.
Қилибон хишти рангин заъфарони,
Анинг балчиғидур, заъфар самони.
Неча турлук латофатлар десанг бор,
Малоҳат бирла суратлар десанг бор.
Ажойиб ҳам ғаройиб кўп мунаққаш,
Неча боқсанг боқарсан хўб дилкаш.
Ажаб қасри баланду соф олтун.
Мурассаъ лаъл, маржон, дурри макнун;
Чу ёқуту ақиқу хишт парчин.
Булар бирла иморат бўлди рангин.
Ки парчин хиштдур чун нуқраи хом,
Қилиб мунча такаллуф бирла итмом,
Ки қилғай шоҳзода анда ишрат:
Пари рухсорлар бирла маишат.
Шоҳ Осим ўғлини чорлаб, тўн, юзук бергони.
Фалак ногаҳ бир иш ангиз қилди
Ки Осим меҳрини ҳам тез қилди.
Фалакни кўр аларға не солодур,
Ки ёлғуз ўзича элга балодур.
Мунингдек айш этиб юрурда ногоҳ,
Ки чорлади ани ногаҳ шаҳаншоҳ.
Атосиға ғараз ўғлини кўргай,
Севиб анга юзук ҳам тўнни бергай.
Тилади ўғлини келсун кўрай деб,
Ниҳоли сарвға зийнат берай деб.
Эшитгач шоҳнинг сўзин маликзод,
Равон бўлди туруб чун сарви озод.
Пари янглиғ топуқчилар қатинда,
Тавозуъ қилдилар шоҳ қопуқинда
Тилаб эди ўз ўғлини қотиға,
Яқиндурким ани суқса жонига.
Келиб ўлтурди Соид ўтрусинда,
Ҳамиша нозир эрди дидасинда.
Аларни кўрди шоҳ, хурсанд бўлди
Дилу жони муҳаббат бирла тўлди.
Буюрди хазначиға хазнани оч,
Фалон сандуқни келтур, қулфини оч.
Кетурдилар анга олтун сандуқ,
Ки бир тўну юзук, ўзга нима йўқ.
Чу тўн бирла юзук ўғлиға берди,
Киши билмас бу тўнда не бор эрди.
Мирохурға буюрдиким фалон от,
Не отдурким дегайсан бир паризот.
Кетурди отнию Соидға берди,
Ки Соидни ўғулдек севар эрди.
Туруб шаҳзода ҳам Соид авилжаб,
Тавозуъ қилдилар хон кўнглин овлаб
Ижозат бўлди, турди шоҳзода,
Парилар бўлди олдинда пиёда.
Чу шоҳ инъом қилди севарига,
Вале ўт солди онинг кўйларига.
Этиб инъом агарчи қилди хуррам,
Не билсун анда эрмиш юз туман ғам.
Сайфулмулук ул тўнда бир сурат кўруб, ошиқ бўлғони
Ажаб қисса ривоят қилди рови,
Хабар бўлди жаҳонга тўлди жови.
Атосининг қошидин чиқти шаҳзод,
Хиромон тебради чун сарви озод.
Келиб тушти ўзининг манзилига,
Қўшулди ул парилар маҳфилига.
Ёқиб машъал чу суратхоналарға
Муҳандислар кириб афсоналарға.
Тамоми ҳужраларда шамъ равшан,
Қилиб ул кўшкни монанди гулшан.
Ичар бода ҳар уйдин уйга юруб,
Юрур фаррошлар йўлин супуруб.
Севиниб ушбу кеча ичтилар май,
Йиқилди ҳар киши ўзини билмай.
Вале шаҳзоданинг кўнглида эрди,
Очиб кўргай бу тўнда не бор эрди,
Ешиб бўқчани, тўнни олди кўрди,
Ки бир сурат кўрубон оҳ урди,
Тура келди яна бир уйга борди,
Яна кўргач ўзидин ўзга борди.
Тафарружлар қилур ул тўнға бисёр,
Неча боққон сари бўлди гирифтор.
Не тўндур улки жонининг балоси,
Бўлуб кўнгли бу тўннинг мубталоси.
Бор эрди тўнда бир сурат мунаққаш,
Бўйи бошдин аёғ раъноу дилкаш.
Юзига боқса ул гўё куладур,
Ани кўрган сайи жони куядур,
Эрур ранги рухи гулбарги тардек,
Лаби лаъли анинг ширин шакардек,
Дегайсан оғзидур чун ғунчайи гул,
Юзида тўлғониб ул зулф сунбул.
Қоши ёдек қурлуб ўқ отарға,
Ани кўрганда сабри йўқ этарға.
Хаданг кирпиклари монанди ништар;
Магар сув берди устоди чу ханжар.
Бўйи гулнинг ниҳолидек эгилур,
Бўлуб ҳалқа сочи гўё чигилур.
Ниҳоли сарвдекдур қадди мавзун,
Лаби лаълу тиши чун дурри макнун
Кўзига боқсангиз — кўзи сузулур,
Бўйи нозик, магар бели узулур.
Кўруб шаҳзода мундоғ сурати хўб,
Юзига юз қўяр оғзини ўпуб.
На суратким балойи жон экандур,
Балойи жон, вале жонон экандур.
Еқилди ишқ ўти жонига шаҳнинг,
Қадалди меҳр ўқи бағриға шаҳнинг…
Сайфулмцлик йиғлаб, отасидин ижозат тилагони
Деди шаҳзода йиғлаб: «Эй жаҳондор,
Менинг учун басе бўлдунг дилафгор,
Оёғинг тўзи кўзум тўтиёси,
Унутилмас бу сурат можароси,
Уятни ўртада ишқ ўти, эй шоҳ,
Учурди номусим шамъини бу оҳ.
Агар шамсу қамарни арз қилсанг,
Бориб ҳури биҳишт олиб кетурсанг.
Менга ондин ўкун жонон керакмас,
Менга онсиз бу танда жон керакмас.
Ижозат берсангиз ўзум тилойин,
Юруб, истаб, они ўзум бўлойин».
Оноси оҳ уруб, чиқти қошидин,
Яқосин сув қилиб кўзин ёшидин.
Бўлуб Санфулмулукка ғам мусоҳиб,
Қадим ичкилариии қилди ғойиб.
Бўлуб шаҳзода бу сурат гадоси,
Бўлуб бўстон саро мотам сароси.
Атоси чиқди, ўғли қолди ёлғуз,
Ул ангиз этти бир афғони дилсўз.
Соғиниб ҳардам ул суратни шаҳзод,
Чиқарди жонидин юз оҳу фарёд.
Хамин айтур сени қайдин тилойин,
Эрам боғи нишонин не билойин.
Сўроғингни сени кимдин сўройин,
Жамолингни сенинг қайдин кўройин.
Не қилай, кимга айтай ҳолу, дардим.
Сенга тегура олмон рўйи зардим.
Ким элтур бу хабар боғи Эрамға
Ким айтур ҳол дардим ул санамға…
Юрак қоним шаробим, ҳамдамим оҳ,
Бағир бўлди кабобим, машъалим моҳ.
Сенинг ишқинг ўтида май урар жўш,
Бўлур сарви сиҳи фикрингда беҳуш.
Суроҳи ҳасратингда қон йиғлар,
Куяр шамъи тақи ҳайрон йиғлар.
Менинг олдимда чанг бўлди дуто ҳам,
Қилур нолиш менинг ҳолима еб ғам.
Фиғон айлаб рубоби ёд қилур,
Урар кўксигаю фарёд қилур.
Узотуб бўйнини бечора танбур,
Менинг ҳолимга йиғлар нолишин кўр.
Куяр оҳпмға уду ҳам мусиқор,
Бўлуб дардимға қонун кўксун йиртор
Тамоми созлар бўлуб ҳаводор,
Бари юзум кўруб ҳолимға йиғлар…
Бўлуб шаҳзоданинг ранги хазондек,
Ақиқий лаблари чун заъфарондек.
Кетиб ақлу қарору сабр ондин,
Кечиб бу тахту бахту бу жаҳондин.
Басе ожиз бўлуб онинг атоси,
Тўкар, кўздин юрак қонин аноси.
Кеча-кундуз бу ғам бирла гирифтор,
Анинг ҳолиға аҳли Миср йиғлор,
Анга ҳар ким насиҳат қилса тутмас,
Қатиғдур ишқ, ўгут метиндин ўтмас.
Кишига ишқ агар ҳамроҳ бўлса,
Гадодур ул агарчи шоҳ бўлса,
Ки бўлмас ишқда ҳам куфр-имон,
Не сабр анда, не кофир, не мусулмон
Кўнгулга ишқ агар ким зўр қилур,
Бас оқил кўзини кўр қилур.
Вале ошиқ керакким бўлса содиқ,
Шаҳаншоҳдек муҳаббат бирла ошиқ.
Фироқ оғуси анга шахду шарбат.
Ғаму қайғуси анга айшу ишрат.
Эрур чун ишқ дарёйи муаззам,
Кира олмас анга ҳар қайси одам.
Муҳаббат баҳри ошиқлар еридур,
Анга кирган тақи эриииг эридур.
Муҳаббат шарбатин ичкан унутмас,
Анга ҳар ким насиҳат қилса тутмас.
Керак ошиқ чиройи заъфарондек,
Нигори фикрида барги хазондек.
Шоҳ Осим беклари бирла кенгашиб, ўғлиға сафар қилғони
Чу кўрди шоҳ ўғлининг мизожин,
Насиҳат бирла топмайдур иложин.
Юборай деса кўнгул уза билмас,
Юборса ўтиға ҳам туза билмас.
Ул охир боғлади бағриға бир тош.
Сузук наргисларига тўлдуруб ёш.
Кенгашди беклари бирла ўтуруб,
Деди бетаар далиллар ҳам кетуруб,
Ки: «Шоҳи сен тақи мардона бўлғил,
Юрокинг беркитиб шоҳона бўлғил.
Мунингдеклар жаҳонда эрка тушар,
Эсон бўлса эр ўғлиға не тгушар.
Ки барча қўйдилар сўзни бу ерга,
Ки мундоқлар тушар ҳар қайда эрга.
Қолин черик тақи бермоқ кераксиз,
Талаб йўлиға юбор-моқ кераксиз.
Сафарнинг меҳнати ҳам панд бўлур,
Агарчи топмаса хурсанд бўлур»,
Чу Осим кўрди ҳеч тадбир йўқтур,
Юбормоқдин ўкун дастгир йўқтур.
Деди султон: «Қилинг дарё яроғин,
Керакким сувда ҳам сўрғай сўроғин».
Буюрди тўрт юз кема чопинглар,
Ки ҳар кемада юз ҳужра ёпинглар.
Кетурдилар кема чопқучиларни,
Кемада ҳужралар ёпқучиларни.
Ҳама ишни қилибон эл фаровон,
Ки юз минг халқ тортиб анда кўп жон.
Мукаммал бўлди кулли кема, ҳужра,
Ки бердилар кемачиларга ужра.
Йиғиб келтурдилар дарё лабина,
Муҳит отлиғ чу нопайдо олина.
Сайфулмулук кема халқи бирла Чин вилоятиға етишкони
Аё рови, кел эмди, қил ривоят,
Не сурат бирла ул қилди ҳикоят.
Деди ровики андин тебрадилар,
Кеча-кундуз кемалар тинмадилар.
Вале ишратларининг ҳеч сони йўқ,
Ки бу қайнар тенгиздин ҳеч ғами йўқ.
Ки юз минг жўш уруб бу баҳр қайнар,
Маликзода балиқ овини овлар.
Кеча-кундуз ичарлар лолагун май,
Кеча-кундуз нечук ўтканни билмай.
Кемадин кемага юруб ичарлар,
Газакка балиқ этидин ошарлар.
Суруб маллоҳлар киштини турмай,
Кеча-кундуз юрурлар ҳеч уюмай…
Дедилар:—«Чинда хўб наққошлар бор,
Жаҳонгашта ҳикоят фошлар бор,
Эшитган бўлғай ул савдогар аҳли,
Тақи ул суратин суратгар аҳли»,
Бу сўз бирла Хитойга қўйдилар юз,
Худо қилди иноят елини туз.
Беш-олти ой ўтуб еттилар онда,
Ки ҳеч ташвиш кўрмай бу жаҳонда,
Яқоға торттилар кулли кемани,
Чиқардилар сувдин бори нимани.
Муаззам чатр тикди, яна хиргоҳ,
Чиқибон тахт уза, ўлтурди ул шоҳ.
Халойиқ тикди чодир неча алвон,
йироқдин кўрди бу черикни дидбон.
Ошуқуб етти ул Фағфури Чинга,
Дедиким, «Ёғи кирди мулкингизга».
Бу сўздин шоҳи Чин бўлди пур ошўб,
Баси тушди, халойиққа талотўп.
Қилибон қалъаларни руст мазбут,
Ясади элчилар юборгали зуд…
Фағфури Чин шаҳрин тузуб, Сайфулмулукни меҳмон қилғони
Қилиб Фағфури Чин мажлис яроғин,
Ясатти шаҳрини ҳам кўшку боғин.
Чиқиб келди, ўзи қилди кўрунуш,
Ани чорлаб деди: «Тахтим уза туш»,
Маликзода қабул қилди бу сўзни,
Ясади жўраларни ҳам чу ўзни.
Асоси салтанат кўргузди султон,
Отолиқлар била ҳам бўлди меҳмон.
Бериб суҳбат буларға шоҳ Фағфур,
Келиб бир ҳафта Чин мулкини маъмур.
Қилиб шаҳзода ҳам сиррини изҳор,
Сўруб кулли халойиқдин бу ахбор,
Ки ҳеч ким билмади бу сўзнинг аслинг.
Дедилар ким билур Шаҳбол наслин?
Вале бир пир бу шаҳнинг ҳазратина,
Деди шаҳри эрур отн Фатина.
Эшитибманки хўб наққошлар бор,
Жаҳонгашта ҳдкоят фошлар бор.
Деди шаҳзодаким неча йироқдур?
Улуклар дерки бир йиллик йироқдур.
Агар туз- ел туруб, маллоҳ сурса,
Етар бир йидға тузлук ел бўлса„,
Шаҳзода Фатина шаҳрига юзланиб, кемалари ғарқ бўлғони
Кел, эй рови, ривоят қил бу қисса,
Нечук тушти маликзодаға ғусса?
Деди ровики иш бисёр бўлди,
Баси меҳнат била афгор бўлди.
Маликзода қилибон куч яроғин.
Фатина шаҳрина солғай сўроғин.
Келиб шаҳзодакнм кемага тушди,
Тамом асбобпии солди бакишти.
Тамоми халқ кирди киштнларга,
Бўлуб тайёр беклар тузди чарга.
Алар сўнгича маллоҳлар тушди,
Суруб кемани илгари юрушти.
Чу қилдилар кеча-кундуз фароғат,
Кўнгул завқи била ҳеч йўқтур офат.
Маликзода хаёли бирла хуррам,
Эрур хандопу, йўқ кўнглинда ҳеч ғам:
Бу ишрат бирла олти оп борди,
Қоровуллар ҳамиша йўл боқа,
Ҳасад элтиб фалак бу давлатиға,
Ёмонлиқ бирла минди ўз отиға.
Секин тенгиз бузуқлиқ қилди ангез,
Белига боғлади шамшири ҳунрез.
Ҳасад қилиб тақи тўфон қўпорди,
Ки ҳардам бир тараққосин қўпорди.
Қилур ҳардам бир ўзга шарфа ангиз,
Бўлур ҳар шарфада минг заҳри ҳунрез.
Булут гукраб йиғар тўфон қилурға,
Тенгиз қайнаб, тошар ул қон қилурға.
Қоронғу ел қўпуб, дунё бўлуб чор.
Бўлуб дарё юзинда нола бисёр.
Бўлуб кундуз куни ялдо тунидек,
На қаттиқ кун, қиёматнинг кунидек.
Яна боқсанг кўзинга эл кўрунмас,
Илик солсанг сувдин ўзга урунмас.
Тубиндин чайқалур пур шўр дарё,
Кемаларнинг қилур қаддини бир ё.
Кемалар бир-бирига бош урарлар,
Қуни чўкуб, улар сувғь тўларлар.
Қадоғлари синибон бўлди пора,
Ки ҳеч ким топмади қочмоққа чора,
Урунуб бир-бирисига ўтарлар,
Синиб-синиб сув тубиға ботарлар.
Деди рови ўшул тўрт юз кема,
Ушунда ғарқ бўлди кулли нима.
Чу бўлдилар фано дарё тубунда,
Кўрунмас ҳеч нима дарё юзунда,
Еди покиза ул дарёйи хунхор,
Ки қолмади алардин зарра осор…
Кемалар ва кулли черики ва асбоблари ғарқ бўлгони, шаҳзода бир тахта бирла гирдобға кирғони
Вале шаҳзодани ул сунь сониъ,
Балодни сақладию қилди мониъ,
Тенгиз ким бир замон пур жўш эрди,
Анинг ҳавлинда шоҳ беҳуш эрди.
Йўқ эрди ул замон олдида Соид,
Ёнидин бўлди ғойиб шамъи шоҳид.
Фалакнинг гардиши қилди ишини,
Чу кўрмай борди алар бир-бирини.
Киши билмас кема қайда бородур,
Худо мундоқ балоларни солодур.
Чу шаҳзода ўзига келди ногоҳ,
Тафарруж қилди дарёга юзин шоҳ,
На эл бору на кема бор, на Соид,
На беклар бор, на сипоҳу на Обид…
Шаҳзода гирдобдин халос бўлуб, ўн икки жўра бирлан зангиларга тушгони
Кел, эй рови, ҳикоят қил бу дастон,
Парихонамидур ёхуд девистон.
Деди рови қилойин бир ҳикоят,
Қулоқ солиб эшитгил то ниҳоят.
Борур эрди маликзода йўлиға,
Қарар эрди тақи ўнгу сўлиға.
Кўрарким бир кема тўғри келодур,
Вале билмасдурлар ўғри келодур.
Булар айтур бизинг элдин бўлғай,
Ва ё савдогар аҳлидин бўлғай.
Булар бу фикр бирла шоду маъмур,
Ки иш тушкан эмаслар маст мағрур,
Яқин келдилар эрса кўрдилар пок,
Ёмон дидорлиқ зангийи бебок.
Деди ровики етмиш тан эдилар,
Ки одам еб ҳамон тўймай эдилар.
Чу кўрдилар булардек нуқли мақбул,
Ки бўлдилар булар тутмоққа машғул,
Булар ҳам белни боғлади урушға,
Яроғланиб бари ўтру турушға.
Уруш бўлди баси кўп тўктилар қон.
Илик тебраткуча худ чектилар жон.
Бари занги туфанг андоз эдилар,
Уруш бобида оташбоз эдилар.
Ки отди зангилар чун зарб зангин,
Қизил қон бирла дарё бўлди рангин,
Ки дарё бўлди чун тутошқон ўтдек,
Тутун бирла ҳаво бўлди булутдек.
Ки бу бечоралар куйдилар аксар,
Куюб кема билан бўлдилар ахгар.
Тутуб шаҳни ўн икки жўра бирлан,
Олиб дурни бу жамъ маҳпора бирлан,
Илик, оёқларини боғладилар,
Аларни ғам ўтиға доғладилар.
Олиб тебрадилар боғлаб ва чулғаб,
Тамом аъзоларини қонга булғаб,
Бор эрди бир жазира ҳақ яратган,
Анинг ичинда зангилар туратган.
Бор эрди чун буларнинг подшоҳи,
Ғаройиб кўп эди занги сипоҳи.
Буларни элттилар, чектилар анда,
Кўнгулга маргни эктилар анда.
Кулубон қаҳ-қаҳ ул зангийи хунхор,
Шукунмай одамидин Одамихор.
Буюрдиким учовни сақлангизлар,
Ки қолғонин семуртуб қоқлангизлар…
Тирик қолғонларини келтурунглар,
Газак қилсун, қизимга элтипгизлар.
Эшитиб чун булар ул сўзни шоҳдин,
Умид уздилар охир хаста жондин.
Туруб бечоралар бўлди жнгар хун,
Вале шаҳзода деди бўлди шум кун..,
Юборди қизига ул уч кишини,
Муҳайё қилдилар занги ишини,
Учовлонки қизиға ул юборди.
Аларнинг бириси шаҳзода эрди.
Кетурдилар чу зангинниг қизига,
Кўзи тушти маликзода юзиға.
Кўруб шаҳзодани қиз бўлди ошиқ,
Парини кўрди дез ўзига лойиқ.
Занги духтар ўзини ороста қилиб, шаҳзодаға келгони
Ки бир кун қиз ўзин орост қилди,
Тақи шаҳзодага бехост келди.
Суроҳида шаробу нуқл бисёр,
Фароғат қилғаю бўлғай харидор.
Юзига суртубон ул упа деб гач,
Қаро зулфин қаро юзга қўюб каж.
Кочон қаросидин қошиға тортиб,
Қалин гач бирла юзини оқартиб,
Қаро арғамчидин солиб чу сочбоғ
Солиб ночоғ буйниға ани чоғ.
Қилиб бир-икки қасқонни билазук,
Солиб неча қизил соғурдин узук.
Чу филнинг туйноғидек туйноғина
Қизил суртуб бўяди мисли хина.
Юрур бўлса юрур тева юрушин,
Кулур бўлса кулар айпқ кулушин.
Ёпилиб филдек икки қулоғи,
Солиниб тевадек остин дудоги,
Қулоқлариға солибон солинжоқ,
Исирға ўрниға солур саримсоқ.
Кийиб эгнига ўрмакдин қаро шол,
Ҳавас бирла игуруб ул маҳу сол.
Бўйини кўрсангиз мисли минори,
Агар оғзиға боқсанг мисли ғори.
Анинг ҳар бир қўли шохи чинори,
Тақи бармоқларидур кўр мори.
Анинг ҳар бир тиши монанди сандон,
Неча қилсам сифат, бор онча чандон.
Тили онинг жаҳаннам ақрабидек,
Юзига боқсангиз ялдо тунидек,
Чу бурнидур ато-бобоси гўри,
Тўшугидур магар бир эскн мўри.
Анинг ҳар бир кўзи мисли узангу,
Қулоқлари анинг эски тебангу.
Бу сурат бирла қилур не хаёли,
«Юзум гулдур, бўюм тоза ниҳоли,
Ки бу оламда бир мендек санам йўқ,
Парилар ошиқимдур, ҳеч ғам йўқ.
Кўрунг мендек санам борму жаҳонда,
Мени кўргач бўлур шаҳзода баада».
Бу талъат бирла келди шоҳ қатиға,
Кириб девлар парилар суҳбатиға.
Туруб шаҳзода ҳам таъзим қилди,
Заруратдин ани такрим қилди.
Олиб занги қизи шаҳни қошиға,
Ёқиндурким ани суқса жониға.
Келиб шаҳзодаға чун бўйи нохуш,
Йиқилди сустайиб, ҳам бўлди беҳуш.
Деди чўрилари: «Кўруб сени бил,
Бўлуб ошиқ ўзидин борди билгил».
Бошини олдию тизига қўйди.
Булут юзини ой юзига қўйди.
Қўюб филдек лабини шаҳ лабина,
Олиб гул ғунчасини хартумина.
Сўрар лаъли лабини мисли аждар,
Қучар шоҳи парини деви ҳафтасар.
Димоғиға тўлуб бўйи хароби,
Чу бўлди маст шоҳ ичмай шароби.
Хумор уйқусидин уйғотди шаҳни,
Қаро булут олиб қўйнига маҳни…
Ўпуб дедиким: «Эй жоним нечуксан,
Ки мендин бошқа жононим нечуксан?
Менинг дардим била ҳолинг нечукдур,
Ки менсиз ғамда аҳволинг нечукдур?..»
Деди шаҳзода: «Сенсиз мен хуш эрдим,
Нигорим ёди бирла сархуш эрдим.
Сенинг дидоринга мен хира бўлдум.
Узумдин бордиму ҳам тийра бўлдум,
Қаронғу юзунг учун бости қайғу,
Мунаввар хотирим бўлди қаронғу.
Ола кўзунг ғами ерга боқузди,
Қаро кўзум сувун ерга оқузди.
Қошингни кўрдиму «ё» дек букулдум,
Кўрубон ғордек оғзингни кулдум.
Йилондек зулфларинг афсун қилибдур,
Мени мунда оёғимни илибдур,
Юзунгни кўрубон ҳайрон бўлубман.
Кета билмай чу саргардон бўлубман.
Кўзунгдин юзу кўзни кунлаюрман,
Менга кўп боқмағил, воллоҳ, ўлурман.
Бу қулнинг бўйниға солма қўлунгни;
Ўзингга тенг этма бу қулунгни…»
Эшитти занги духтар ушбу сўзни,
Ғазаб бирла юзига тикди кўзни.
Келиб қаҳри, туруб чиқти қатидин,
Вале кўнгли хароб ул ҳасратидин.
Дедиким: «Мен сенинг ишинг қилойин,
Сабоҳ, эрта билан бошинг кесойин».
Вале ўлтургали ҳайфи келадур,
Юзун кўруб яна раҳми келадур.
Неча кунлар буюрди ёрғучоққа,
Ҳиял қилса урарлар шаққа-шаққа.
Иликлари қабориб, ёрма тортар,
Кўзидин бодаи гулгунлар оқар.
Буюрдиким бу кез ўтун ташисун,
Кеча тонг отқуча отни қашисун.
Янги ойдек букулуб тошир ўтун,
Лаби лаъли қуруб, бўлди жигар хун.
Қилур шаҳзодаға мундоғ жафони,
Ки яъни тўзмай ул қилғай вафони,
Ким ушбу можаро бирла неча йил,
Ташидилар ўтун қуллуқ қилиб бил.
Сайфулмулук жўралари бирлан кенгашиб, крчиб сувға киргони
Кенгашти бир куни бу уч гирифтор,
Ки мунда бўлғуси йўқ бизга ғамхор,
Тирик эрканимизни киши билмас,
Киши бизни тиларга мунда келмас.
Буларнинг илгида ўлмак керакмас,
Бу меҳнат ўтида куймак керакмас.
Эрур ушбу замон фурсат ғанимат
Тақи қочмоқ учун будам ғанимат.
Йиғиб хошок, солни боғладилар,
Қочар йўлни келибон чоғладилар.
Кеча бирлан келибон миндилар сол,
Худо деб кирдилар дарёға филҳол.
Тонг отқунча узадилар бу ердин,
Қутулдилар чу занги меҳнатидин.
Неча кунлар кеча-кундуз юрубон,
Ки жаҳд айлаб булар солин сурубон,
Кўрунди бир жазира сабз, хуррам,
Етиштилар юруб бечоралар ҳам.
Ажойиб ул жазира сер неъмат,
Чекиб эрди алар бисёр меҳнат.
Шукурлар қилдилар, турдилар анда,
Ажойиб нималар кўрдилар анда,
Ки кун туғса кумуш, олтун туғодур,
Яна кун ботса олтунлар ботодур.
Яна бисёр сандал,.уд, анбар,
Тақи турлук емишлар кўп гавҳар.
Қабул қилди алар ушбу жазира.
Ки қилдилар чу бир ерни ҳазира.
Йиғиб турлук емишларни батамом.
Қилиб қишнинг яроғпни саранжом.
Чу бир қиш ушбу ерда умр кечти,
Учовлон шираю шарбат ичишти…
Шаҳзода маймунлар шаҳридин қочиб, яна бир гирифтор бўлгони
Кел, эй рови, ривоят қил бу гуфтор,
Нечук бўлди маликзода гирифтор.
Туруб оҳ урдию шаҳ йўлға кирди.
Келибон ёлғиз ул дарёға кирди.
Ўзи билмас бу сол қайда бородур,
Кириб дарёға саргардон ўлодур…
Чу турди ногаҳон бир муҳталиф ел.
Чу чайқаб ҳар сори солин суруб бшк.
Нечук бўлса ясалғон хору хошок.
Ешилди боғлари, бўшоди хас пок.
Илик ювди маликзода жонидин.
Юзин ювди кўзу юрак қонидин.
Бор эрди сув ичинда уд ёғоч,
Кўруб қўюлғону оқу яланғоч.
Ўкуруб ел кетурди урди анга.
Туруб жон ҳавлидин шаҳ минди анга.
Бўшоди солию банди бузулди,
Қамишлари онинг бир-бир тўзулди,
Ёғочқа чиқиб ўлтурди шаҳ онда,
Мунингдек мубтало борму жаҳонда?
Гаҳи остин боқадур, гоҳи устун,
Магар бўлди тутам хас минг олтун.
Ўзини беркитиб бўлди гирифтор,
Ёғоч бошида қолди шоҳ ночор.
Кеча юлдуз бари сувда кўрунур,
Бу икки кўк аросинда кўрунур.
Тушар ул бир балодин бир балоға,
Ким учрар кўп балолар мубталоға.
Туганмас дуняда ошиқ балоси,
Ки бўлмасун киши ишқ ибтилоси.
Ичар хунобалар ҳар кунда юз дам,
Анинг тўқлуғидур ҳардамда юз ғам.
Жаҳонда ниш кўрмай нўш бўлмас,
Муродин топмайин ошиқ қувонмас…
Агар юз минг бало келса илакдин,
Юз ўгурман тақи ушбу тилакдин…
Сайфулмулукни дарё ичидан бир қуш олиб учгони
Маликзода чу қолди онда ночор,
Ки бўлди уч кеча кундуз гирифтор…
Қилур эрди маликзода тазарруъ,
Иноят бирла бир раҳми таваққуъ.
Қулоқиға садойи келди ногоҳ,
Кўзин очиб юқори боқти ул шоҳ.
Назар қилди ҳавоға шоҳи шайдо,
Кўрарким бир улуғ қуш бўлди пайдо.
Ёзиб чангалини қуш қасд қилди,
Ёғочнинг бошидин шаҳ пайт бўлди.
Ола билмай қўнуб ўлтурди онда,
Эрур қасди анинг шоҳи жаҳонда.
Деди шаҳ неча хуноба ютармен,
На бўлсам бўлайин қушни тутармен.
Қуйидин ҳавли жон икки оёғин,
Тутуб дедики ичтим марг аёғин.
Қуш уркуб қўптию олдию учти,
Маликзода бу манзилдин кўчти.
Солиниб, қуш оёғида маликзод,
Юқори қуш, қуйи дарёйи бедод.
Ёпушуб тишию тирноғи бирла,
Осинибдур тўни-упроғи бирла.
Чу бир кун кеча кундуз учти тоҳир,
Ки бўлди ногаҳон бир тоғ зоҳир.
Етишти тоғнинг тубига ул қуш,
Келибон ошёниға бўлуб тўш.
Маликзода анинг кўрди яроғин,
Тушар-тушмас қўя берди аёғин.
Юқоридан келиб чун ерга тушти,
Ким ул ерга басе қаттиқ ёпушти.
Яшинди бир қоя тубинда маҳкам,
Ғанимни топмади филҳол ул дам.
Шаҳзода бир аждарни ўлтуруб, халос бўлгони
Чу ўтди фурсате ногаҳ бир аждар,
Бўлуб пайдо магар оламни тортар…
Бу аждарга ҳамиша одат эрмиш,
Ки бу қушнинг болосини ер эрмиш.
Кўруб чу қуш йилонни ҳамла қилди,
Йилоннинг оғзидин ўтлар чоқилди.
Бу қушнинг уйига қасд этти аждар,
Кўруб шаҳзода дер оллоҳу акбар.
Келиб аждар ёпушти қуш қироқдин,
Кела билмай фиғон айлар йироқдин.
Маликзода кўруб бу ҳолни қушға,
Белин боғлади ажда.рға урушға.
Бор эрди бир табар-теша белинда,
Кетурган ул зангиларнинг элинда.
Юруб шаҳзодаким, урди белига,
Ки аҳсан ўқуди Миррих алиға.
Кесилди ўртадин аждар қаламвор,
Ки қушнинг душмани бўлди нигуноор.
Чу қуш кўрди йигитнинг зарб дастин,
Тараҳҳумдин кўтарди эмди қвсдин…
Шаҳ ул қушни қотидин кетти ботроқ.
Танига тегмдди осиб тирноқ.
Шаҳзода индин кетиб, йўлбарсға ичрагони
Шукрлар қилибон шоҳ тоққа тушти,
Магар ул боғ ила бўстонға тушти…
Улуғ тоғлар баҳайбат, босиёсат.
Бўлур тоғларда юз минг турли афет.
Тутуб йўлни тишу-тирноғи бирла,
Ёпушти тоқға ўн бармоғи бирла.
Чиқиб бўлди теканда тоғ бошита,
Су бўлуб тошлари кўзин ёшиға.
Қоровулдек қарар тоғу тузини,
Кўрар дарё тутубтур ер юзиня.
Вале бир жонибидур дашту саҳро,
Ки бўлмас ондаким бир ёр пайдо.
Келур ҳар ёндин арслонлар товуши,
Йилонлар бирла қоплонлар хуруши.
Дедиким сув темай чўлға киройин,
Не ким олдимға келганин кўройин,
Шаваккул қилдию инди вароға,
Чиқар-чиқмасда учради балоға.
Кўрар олинда бир йўлбарс ногоҳ,
Булутдек гукради, ҳозирди ул шоҳ,
Бор эрди бир табар-тешаси бори,
Алинда, заигиларнинг ёдгори.
Деди қочқон била қутулса бўлмас,
Боқиб туруб хотундек ўлса бўлмас.
Эр ўғулким қадам қўйса чу йўлға,
Қадам йўлда керакдур, боши қўлда
Юруди олдиға йўқ бийм зарра,
Очиб оғзини сачраб урди наъра.
Табар-теша била урди энгакка,
Кесиб оғзин, ўтуб бўюн сўнгакка,
Йиқилди олдида ҳайвони ҳарбий.
Тегиб шаҳзоданинг ким даст зарби.
Ки Мирриҳ офарин қилди ишига,
Не тиғ урмоқ не қон тўкмак кишига,
Анинг арқосидин бир тасма тилди.
Ўзининг белига бар баста қилди,
Юруди чуст чобук чиқти тоғдин,
Кўтарди меваларни мисли боғдин.
Юруди неча кунлар дашт-чўлда,
Қуш учмас, қуло тузларда, на йўлда.
Юрур юмшоқ оёқлари ўюлуб,
Тоқи нозик товонлари сўюлуб.
Янги ойдек булуб ингичка букулуб,
Юрур йиғлаб кўзидин дур тўкулуб.
Ўлум ҳолига етти шоҳзода,
Кеча-кундуз юрур тинмай пиёда.
Шаҳзода бир девнинг чорбоғиға етгони
Кел, эй соқи, кетургил бодаи нор,
Ривоят қилди рови бир хуш ахбор.
Деди рови эшитгил бу хабарни,
Вале кўрсатмасун тенгри зарарни.
Қилиб манзил-мароҳиллар басе тай,
Не ерга тегурур ул сонии ҳай.
Кўрунди олдида бир дашт ногоҳ,
Юруб жон ҳавлида етти шаҳаншоҳ,
Ки чиқти даштнинг устига ул дам,
Кўрар олдида бир майдон ҳуррам.
Яқин тушубтурур дарё лабинда,
Оқар қайнар тенгиз анинг тубинда.
Тафарруж қилса жонвор уни келмас,
Тафаҳҳус қилса қушлар уни келмас.
Чу қувват йўқ эди бир зарра танда,
Тиниб пушта уза ўлтурди анда.
Замони тиндию турдию келди,
Дару, деворини кўрдию билди.
Деди мунда башар эрмас паридур,
Агар йўқтур пари, девнинг еридур.
Анинг эшикини кўрди кушода,
Худо деб кирди анда шоҳзода.
Кўрунг шаҳзодани майдонға кирди,
Ки бош ўйнағали мардона кирди.
Кўрарким чорбоғи хўбу раъно,
Не турлук мева десанг анда пайдо.
Очилиб гуллару, нозик чечаклар,
Ки чулғониб ниҳол ила печаклар,
Юрубон сайр қилди ҳеч жони йўқ.
Басе раъно чаманким дар жаҳон йўқ.
Тақи ўртасида бир кўшки олий,
Мунаққаш ҳужралардур бори холи.
Ҳавас бирла ясабтур анда бир эв,
Ҳарам қилған эмиш они шаҳи дев.
Эшигига солибтур қуфли олтун,
Мунунгдек ерга келди шоҳ мажнун.
Калиди йўқ анинг қуфлини очқай,
Недур уйнинг ичинда они боққай.
Суғурди болтасин қуфлини урди,
Эшикни очибон ул уйга кирди.
Латиф уй кўрди, лаълу, жавҳар анга,
Неким қийматбаҳолиқ гавҳар анда.
Тақи ўртасида бир кўшк қўрғон,
Тубинда бир мурассаъ тахт қурғон.
Шаҳзода девнинг уйинда бир қиз кўруб, сўзлашгони ва ёридин хабар топгони
Не кўрди шоҳ ул уйда, эшитгил,
Қулоқ солиб, фароғат қилу кетгил.
Ки тахт узра ётибдур бир нимарса,
Чу шаҳ кўрган эмас мундоғ кимарса.
Олиб чодиршабини очти юздин,
Кўрар бир нозанини жони ширин.
Ётибдур тахт уза бир моҳпора,
Юзин кўргач яқосин қилди пора.
Неча тебратти ул уйғонмади ҳеч,
Басе турди бошининг устида кеч.
Агар ўлук деса анда нафас бор,
Вале тўтиси олдида, қафас бор,
Йилондек печ уруб софи ёнида,
Ки жон бору ҳаракат йўқ танида.
Бошининг устида бир лавҳи олтун,
Басе қилғон бу тахтаға жигар хун.
Дедиким турмоғим ҳикматдин эрмас,
Бу тахта қолса ҳам давлатдин эрмас.
Туруб бу тахтани илкига олди,
Тақи бир ггора дур қўйннга солди.
Олиб чиқти эшикка лаҳза турди,
Бу қиз уннинг ичида атса урди:
Чу боқса ўлтурубтур нозанине,
Ёниб кирди, соғинди уйқусини..
Яна тахта бўлубон борди ўздин,
Кўзин юмди, тақи қолди сўздин.
Тафаҳҳус қилса бу лавҳ ичрадур банд,
Қилибдурлар аиинг уйқусишг банд;
Агар ул лавҳани ташқори қўйса,
Турубон ўлтуруб урадур атса.
Бу кез ташқори отти тахтани шоҳ,
Қўпуб ўлтурди тахт устннда ул моҳ.
Салом этти тавозуъ бирла султон,
Юзига боқтию шоҳ бўлди ҳайрон
Деди: «Ёраб пари, ё одамидур,
Мунингдек ерда! девнинг ҳамдамидур?»
Бўлуб ҳайрон бу қиз ҳам деди ул дам,
Кела билмас парихонага одам.
Қиз айди: «Эй йигит сўзла на жонсан
Басе маълум эрур дилгир жонсан».
Шоҳ айтур:—«Инс, жинсан ё парисан,
Башарсан, ҳурсан ё шаҳ парисан».
Қиз айтур: «Ҳавл қилма, одамиман,
Заруратдин бу девга ҳамдамиман».
Туруб йиғлаб кўрушти иккаласи,
Вале қўрқар келур дебон эгаси.
Деди шаҳзода: «Мендек зор эмишсан,
Фироқ илгида ҳам афгор эмишсан.
Недур ҳолинг манга айтғил саросар,
Ки бўлғайму манга дардинг баробар?
Отинг недур қаю ердин бўлурсан,
Сабаб недур келиб мунда турурсан?»
Қиз айтурким: «Сен аввал сўзла ҳолинг,
Эшитайким на берур мужда фолинг»
Деди шаҳзодаким: «Қисса узундур,
Ки девнинг олдида одам забундур».
Қиз айтур: «Дев яна уч кунда келур,
Келиб яхши-ёмон ҳолимни билур.
Келур меъёри етти кунда келур,
Турур уч кун таки овора бўлур.
Мени ул банд этибдур ҳеч билмон,
Етурман, эшитурман, сўзлай олмон,
Билурман ҳам анинг келур кунини,
Турарман эшитиб анинг унини.
Ки ўн бир йил бўлубтурман гирифтор
Бу ҳол ила кеча-кундуз бўлуб зор».
Шаҳзода ўз ҳолини ул қизга айтгони
Эшитти эрса қизнинг сўзини шоҳ,
Ичи куюб, ёлиндек урди бир оҳ,
Деди: «Эмди менинг ҳолим эшитгил,
Ғалат эрмастур, эй жон чин тутгил,
Отамнинг оти Осим ибни Сафвон,
Эрур ул Миср иқлимида султон.
Менинг отим турур Сайфулмулук бил,
Эшитиб ҳолими яхши сулук қил.
Миср иқлимининг шаҳзодасиман,
Қи бир сурат кўруб дилдодасиман,
Ёнар ўтға солибон хонлиғимни,
Қули бўлдим қўюб султонлигимни.
Анинг оти Бадиъдур бинт Шаҳбол,
Ёри анинг Эрам боғи будур ҳол.
Кўкалдошим бор эрди Соид отлиғ,
Орамизда йўқ эрди ҳеч ётлиғ.
Агар кўрмасам эрди бир замони,
Куяр эрдим яна кўргунча они.
Ўн икки йил турур андин жудоман,
Юруб ёлғуз, ғаминда мубталоман,
Қўпуб тўфон, чақилиб раъд ҳам барқ,
Ки юз минг чериким анда бўлуб ғарқ.
Қўюб эрди Бадиим кўксума доғ,
Яна Соид қўюб доғ устина доғ».
Ҳаким кўрганларин деди саросар,
Эшитиб йиғлади қиз ҳам баробар.
Ул қизнинг Бадиулжамолдин хабар айтгони
Бадиънинг отиниким қиз эшитти,
Яқосин чок этиб фарёд этти.
Деди қизким: «Иковлонмиз эмукдош,
Эрурмиз бир кеча туққан эгиздош.
Чу ўн бир йил турур айрилғалиман,
Бу аҳволга гирифтор бўлғалиман,
Анинг ҳажрида куяр жисму жоним,
Қаронғудур фироқида жаҳоним.
Неча йиллар анинг бирла юруштук,
Она сутин анинг бирла эмуштук,
Ки ул мандин хабар билмай турур ҳеч,
Мени қўймаслар эрди мунда ҳеч кеч.
Агар учрасанг эрди анда бизга,
Ки тегургай эдим мақсудингизга.
Нетайин, найлайин бечорадурман,
Бу девнинг илгида оворадурман».
Ҳикоят қилдию йиғлоди бисёр,
Анинг бирла тақи ул ошиқи зор…
Деди Сайфулмулук: «Бир фикр этоли,
Бу девни ўлтуруб мундин кетоли».
Малика дедиким: «Не фикр этармиз.
Бу золим илгидин нечук кетармиз,
Ки ҳар фикрики қилсанг ёрдурман.
Сенинг жонинг учун ғамхордурман…»
Халос этти шаҳаншоҳ хоҳарини,
Ки девнинг бандидин гўё парини.
Келибон кирдилар тубсиз тенгизга,
Сурубон солни кечдин кундузга…
Неча кунлар юрудилар емай ғам,
Кўрунди бир жазира сабз хуррам.
Дедилар неча кун мунда туроли,
На келур тенгрининг сунъин кўроли.
Бу жазираға корвонлар тушуб ўлтургонда, бориб қўшилғони
Кел, эй рови, кетур ўйинға қарқаф,
Муғаннилар била чангу уду даф,
Деди рови ривоятдур бу достон,
Ўтуб қиш вақтию бўлди гулистон:
Гулистонда гул очилиб, сочилур,
Бу достондин кўнгул доим очилур,
Гулистон вақтидур бир неча кунлар,
Бу достон тозадур гар ўтса йиллар.
Келиб ишрат яна меҳнат туганди,
Кетиб меҳнат яна давлат уланди.
Қазодин тенгри тақдири била рост,
Етиб бир корвони мунда бехост.
Алар ҳам кўрдилар бу манзили хуш,
Қилиб туштилар анда маҳфили хуш.
Эшитиб унларини шоҳзода,
Йироқдин турубон қилди назора,
Маликзода юруб илғори келди,
Салом айтиб, басе таъзим қилди.
Булар айтур: «Қароқчи бўлмағай деб,
Ки бизни чоғлаголи келмагай деб»,
Ки кўп таҳқиқ қилдилар мудаққиқ,
Булар ҳам англади муъмин таҳқиқ.
Бу ҳам бориб солинди ҳарна борип,
Малика бирла келтурди на борин.
Ўтурдилар қўшулуб, кўнгил тиниб,
Фалакнинг жабр этардин бўйни синиб.
Бу эл кўнглини овлаб сўз қотарлар,
Таажжуб бирла юзига боқарлар…
Чу сўрдилар булар ҳолин баробяр,
Булар ҳам ҳолларин деди саросар,
Эшитиб корвонлар угабу сўзни,
Қилиб тақрир, ёд этти бу сўзни…
Ики-уч кун туруб бу корвони,
Кетурдилар яна кишти равони.
Олиб шаҳзодаларни дармиёна,
Алар ўз мулкина бўлди равона,
Суруб маллоҳлар кунда бу кишти,
Ченаган манзилига ҳам етишти,
Қуруқлуқ сарҳадига етти кема,
Чиқарди халқ рахти кулли нима…
Яроғлаб корвон икки улуғин,
Суханпарвард хўб соҳиб вуқуфин.
Дедилар шаҳни бориб кўрингизлар,
Қилиб ахбор, севинчи олингизлар…
Бу хабарни маликанинг отаси эшитиб, ўтру чиққони
Эшитти бу хабар шоҳи Сарандил,
Қилибон шаҳрни оаини қандил.
Севиниб ўтру чиқти кулли ўрда,
Тирилди деб ўшул гулбарги мурда.
Рабиулмулк келди пешвози,
Етушти деб яна ул сарв нози.
Буларнинг ҳолатидин қўпти афғон,
Севиниб халқ йиғлар мисли найсоп.
Асоси салтанат бирла кетурди,
Сарандил шаҳрининг жонин кетурди.
Мурассаъ қилған олтундин тахтлар,
ёзиб турлук қумошу хўб рахтлар,
Келибон шоҳ Рабиулмулк сингли,
Берубон тўй, хуррам бўлди кўнгли.
Ўтурдилар севунуб гаамси ховар,
Севуб айтур аносин жон модар…
Қилиб шукрона тўйи шодиёна,
Олиб Сайфулмулукни дармиёна.
Ўғул ўқуди ул шаҳзодани шоҳ,
Анга топшурди мулкини шаҳаншоҳ…
Бадиулжамол маликани эшитиб, кўргани келгони
Ривоят қилди рови бу гулистон,
Деди бўлур муаттар эмди бўстон,
Эмукдошим келубдур деб паризод,
Эшитиб бу хабарни бўлди дилшод.
Севар эди ани бас жони бирла,
Туфайл этти ўзин турғони бирла.
Анинг фикрида эди зор афгор,
Кеча-кундуз ғами бирла гирифтор.
Атоси ҳам аноси шод бўлди,
Қизи ғам илгидин озод бўлди…
Малика тақриб бирла шаҳзоданинг ҳолини айтгони
Ки бўлди икки ҳамшира муошир,
Малика қўйди ўз дардини охир.
Бадиъ айтур: «Қил эмди бир ҳикоят,
Ки бўлғай ул ҳикоятда сироят.
Кўнгул очилғудек афсона айғил,
Ки бир афсонаи дурдона айғил».
Малика топди тақрибий ҳикоят,
Ки бунёд эттию қилди ривоят.
Чигалган зулфиға ул топди шона,
Тугунин ешгали бўлди баҳона,
Далил этти шаҳаншоҳнинг сўзини,
Ки очти ул ҳикоятнинг юзини.
Деди: «Бир нозанин шаҳзода кўрдум,
Ғарибу бекасу ҳолини сўрдум.
Ниҳолидур, вале ҳоли паришон,
Эрур лаб ташна ишқ ўтида бирён,
Жаҳонда сайр этиб чун офтоби,
Куюб хуноба йиғлар чун кабоби.
Оти Сайфулмулук ул шоҳи олам,
Анга қул бўлса бўлур жину одам».
Қилиб шаҳзодани бисёр таъриф,
Парию ҳурдин ортурди тавсиф.
Деди охирки: «Эй ёри вафодор,
Сенинг ишқингда эрур ул дилафгор».
Не кўргонин, не қилғонин саросар,
Ўн уч йил жавр чекконин баробар.
Анинг аҳволини аввалдин охир,
Бадиъ олдида шарҳ айлади зоҳир.
Бадиулжамол бу сўзни эшитиб аччиғлангони
Эшитти шоҳнинг дардини бир-бир,
Мушарраҳ қилди баским яхши тақрир.
Ки шаҳнинг ҳолини қилди нуҳуфта,
Чиройин очти аммо дил шугуфта.
Бадиъ айтурки: «Эй жони жаҳоним,
Налар дерсан манга, эй меҳрибоним?
Санга дедим менга афсона айғил;
Қачон дедим манга жонона айғил?
Бўлуб ошиқ парига одамизод,
Бу ишни қайси оқил қилди бунёд?
Бир айдинг эмди бу сўзни демагил,
Анинг учун ғаму ғусса емагил…»
Бадиулжамол яшурун бориб, шаҳзодани кўруб ошиқ бўлгони
Чу таъриф ўқи кўксииа тикилди,
Муҳаббат тухми кўнглига экилди,
Ким ул элдин уялиб ноз қнлди,
Вале кўнгул қуши парвоз қилди.
Бу сўз устида кўп қилди далолат,
Малика оқибат бўлди хижолат.
Бошин қўйди малика уйқу бости,
Бадиъ кўнглини ишқ ўтиға ости.
Шаҳаншоҳ ишқи охир зўр қилди,
Парининг кўнглини пуршўр қилди.
Чу ўтти тун ярими уйқуси йўқ,
Ғами шаҳзода, ўзга қайғуси йўқ.
Бўлуб эл кўзидин махфий равона,
Уюқлаб қолди онда ул дугона.
Қўпуб келди кўрай деб тоза гулни,
Юзини кўрди, олдурди кўнгулни.
Ёқиб ишқ ўтини маҳга шаҳаншоҳ,
Эгиб меҳр ўти анга урди бир оҳ.
Ўзидин бордию беҳуш бўлди,
Ки ичмай бода ул хомуш бўлди…
Шаҳзода ташқари чиқиб, Бадиулжамолни топгони
Шаҳаншоҳ мажлиси ҳам маст бўлди.
Суруду созлар ҳам паст бўлди.
Бори уйқу ерига қўйдилар бош
Вале шаҳзода кўзидин тўкар ёш.
Ета билмай туруб ташқори чиқти,
Юруб уй теграсидин кезди боқти.
Кўрар бир нозанинни маст беҳуш,
Ётур нозик бадан, симин баногўш..
Келиб кўргач таниди ёри содиқ,
Кўтарди бошиии ул шоҳи ошиқ.
Бошин тизига олди, урди бир оҳ,
Ки уйгонмади уйқусидин ул моҳ.
Анинг оҳи дами кўзига тегди,
Кўзининг ёши ҳам юзига тегди.
Ки ногоҳ сесканиб келди ўзига,
Чу ноз ила илик тутти юзига.
Деди кимеен, бу не густохлиқдур,
Пари шоҳига не густохляқдур.
Агар кўрса сени би.р жин баякбор,
Қилур ушбу замон маюб., афгор.
Ки бўлди, шоҳ чун жононасидур,,
Магарким шамъ ўти парвонасидур».
Чу йиғлаб дедиким: «Шоҳоки зинҳор,
Чу сен гамхорасен ўзга на ғам бор.
Муродим, мақсадим, кўрар кўзумсан,
Ўн уч йилдин бери сўзлар сўзумсан.
Ўн уч йилдур сенинг ҳажриигда афгор.
Ғаминг бирла ғарибликда гирифтор.
Юзумга боқ мапннг икки кўзумсан.
Шакар оғзингни оч, ширин сўзумсан.
Эшиткан бўлгасен бу дардимизни,
Раҳм қил, кўр бу рўйи зардимизни».
Сузулуб боқтию қилди табассум,
Қилибон ғунчадек бир-бир такаллум.
Дедиким: «Одам ўғли бевафодур,
Ҳақиқат бўлмас анда пуржафодур,
Парига одам ўғли бўлса ошиқ,
Ки тупроқ ўт била бўлурму лойиқ?»
Маликзода деди: «Ўртанса тупроқ,
Қилур ўтқа таҳаммул бўлса тупроқ».
Чу кўрди шоҳнинг ишқи ҳақиқат,
Қилибон шарт боғлади муҳаббат.
Муҳаббат бирла ичти шарбати аҳд.
Бири-бирига сўндилар шакар-шаҳд.
Иликларин солиб бўюнларига,
Фалак этиб ҳасад ўюнларига.
Сўруб дардига дармон лабларидин,
Шифо топти, қўнгул оғриқларидин.
Нечукдин ғофил эрди ушбу гардун,
Муродиға етишти ул жигар хун.
Агар маъшуқдин бўлмас ишорат,
Ки ошиққа яна бўлмас башорат.
Агар маъшуқ майли йўқ, билингиз,
Ета билмас анга ушшоқ ҳаргиз…
Шаҳбол қизиға тўй яроғин қилғони
Аё рови, кетургил яхши достон,
Бу дафтар охирини қил гулистон.
Деди рови: қиш ўтубон келиб ёз,
Кўнгулда ғам хумори май ичиб ёз,
Кўнгулдин кўтариб Шаҳбол ғамини,
Ясаб, тузаб гулистони Эрамни.
Қилиб ангиз эмди тўй яроғин,
Ясаб эрди сарою кўшк, боғин.
Келиб Бадиъжамолу ҳам малика,
Эрам боғиға ул икки жоника.
Ки Соид ҳам келибон шоҳ қошиға,
Бўлубон мунис ул ёлғуз бошиға.
Чу Шаҳболбону ўғлум деди шаҳни,
Деди мен тўй этарман меҳру маҳни.
Яроғин қилди гуфту гўй бирла,
Кетурди тўй ҳою ҳой бирла.
Тикибон боргоҳи хисравона,
Қулоқ эшитмаган бир шомиёна.
Утоғ, уй қилибон ул боргаҳни,
Мурассаъ тахтга ўлтурғузди шаҳни…
Кетурдилар шаробу бода рангин,
Газак нуқли кабобу шаҳд ширин.
Йиғилдилар паризоду гуландом,
Тутуб соқи наво сози дилором,
Ки бор хушбўй анбар бениҳоят,
Эрам боғи бўлуб ҳушбў бағоят.
Парилар нағмаларни соз қилди,
Кўнгул булбуллари парвоз қилди.
Чалиб созандалар ноз ила созин,
Қилиб нағмага соз овозларин.
Париларнинг ўюни бу мазоқи,
Бўлуб мискин башарларнинг тузоқи.
Буларнинг чархидин бу чархи гардон,
Кеча-кундуз қилур шавқила жавлон.
Фалак урди бу тўйда завқ чархи,
Ўюнчи чархларнинг синди чархи.
Ёқар ҳар кеча тўлун ой машъал,
Тонг отқунча ёнар бу уйда машъал,
Тикиб олтун алам султони довар.
Урар гулбонг ўшул хуршеди ховар.
Аторид нақш боғлар соз ичинда,
Қилур наққошлик овоз ичинда.
Бўлубон Муштари Зуҳраға дамсоз,
Карашма бирла даст аидозу иурноз.
Зуҳал боғлаб белин хизматқа қулдек,
Супуруб эшикин ҳар кунда гуддек.
Мусаллаҳ олдида Миррихи хунрез,
Ки тўккай душманининг қонини тез.
Маишат бирла машғул жинн ҳам боз,
Тафарруж бирла Зуқра нажм ҳамсоз.
Еб-ичиб неча кунлар шаккару шаҳд,
Киши ақли никоҳи меҳр ила аҳд.
Ки охир бўлди тўю элга рухсат,
Бўлуб вақти қўшулса фатҳу нусрат.
Саодат бирла давлат ёр бўлди,
Ғариб шаҳзода бархўрдор бўлди.
Тушубон шамси ховар манзилига,
Ижозат бўлди кулли маҳфилига.
Чу хилват бўлди шаҳзода бир уйда,
Йиғилди хос маҳрамлар бир уйда.
Энага бирла уй қизларина боқ,
Парилар юзлари гул, туслари оқ.
Ишилиб келдилар гул баргин олиб,
Шаҳаншоҳға сарви симинни олиб.
Энага келтуруб топшурди жонин,
Қабул этти чу шоҳ руҳи равонин.
Муродиға етишиб кўнгли тинди,
Фалак кўруб уёттин бўйни синди.
На хушдур эмгак ичра топса роҳат,
Чу марҳамдур, туташса гар жароҳат,
Ҳасад бирла замона қолди ҳайрон,
Ҳасадхўрнинг юроки бўлди ларзон,
На хуш кундурки ғамгип шод бўлди,
Бузуқ кўнгул яна обод бўлди…
* * *
На ҳуш кундур ўшал кун ғам тугона,
Жафокашлар вафо кўруб қувона,
Буюрсун, кўзи, кўкси дилбарининг,
Бори кўрсун вафосин дилбарининг.
Нечукким шоҳ кўрди ёр вафосин,
Вале чекти ажойиб кўп жафосин.
Жафо чекмай кишига роҳат ўлмас,
Агар куймас ўтунға жўш бўлмас.
Чу деҳқон чекмаса жавру жафосин,
Емишларнинг киши кўрмас вафосин.
Жаҳонда жаврлар ошиқ учундур,
Вале, билгил, алар лойиқ учундур.
Саодатдур мувофиқ ёри содиқ,
Муносиб бўлса ҳушдур икки ошиқ.
БАЙТЛАР
Мусоҳиблар курубон ёд қилғай,
Бузуқ ерларни обод қилғай.
* * *
Муҳаббат баҳри ошиқлар еридур.
Анга кирган тақи эрнинг эридур.
Муҳаббат шарбатин ичган унутмас,
Анга ҳар ким насиҳат қилса тутмас.
Керак ошиқ чиройи заъфарондек,
Нигори фикрида барга хазондек.
Эрур чун ишқ дарёси муаззам,
Кира олмас анга ҳар қайси одам.
* * *
Агар маъшуқа майли йўқ, билингиз
Ета билмас анга ушшоқ ҳаргиз.
* * *
Жаҳонда жаврлар ошиқ учундир,
Вале, билгил, алар лойиқ учундир.
* * *
Чу ҳикмат бирла ёрим ёр бўлди,
Хаёл этганларим гулзор бўлди.
* * *
Жафо чекмай кишига роҳат ўлмас,
Агар кўймас ўтунга, жўш бўлмас.
* * *
Чу деҳқон чекмаса жавру жафосин,
Емишларнинг киши кўрмас вафосин.
* * *
На хушдур эмгак ичра топса роҳат,
Чу марҳамдур, туташса гар жароҳат.
* * *
Келиб ишрат, яна меҳнат туганди,
Кетиб меҳнат, яна давлат уланди.
* * *
Жаҳонда ниш кўрмай, нўш бўлмас,
Муродин топмайин ошиқ қувонмас.