Котиб (1858-1933)

XIX асрнинг охири — XX асрнинг бошларидаги Тошкентда ушбу тахаллус билан икки шоир яшаб, ижод этган. Сизга икки шеърини таҳдим этаётганимиз Пирмуҳаммад Турсунмуҳаммад ўғли Себзор даҳасида, Калковуз суви бўйидаги маҳаллалардан бирида бўзчи оиласида туғилган. Эски мактабдан сўнг дастлаб «Бекларбеги» мадрасасида, кейинроқ эСа Бухорода ўқиган. Ўша ёқда «хатми кутуб» қилиб келган. Қозилик қилган, муфтий, аълам бўлган.
75 ёшида Кадуобод (Қорасарой) маҳалласидаги ҳовлисмда вафот этган. Девон тузгани маълум эмас. Уша давр баёзларида шеърлари учрайдн. Мўминжон-Тошқин «Тошкент шоирлари» қўлёзмасида у ҳақда маълумот беради, шеърларидан намуналар келтиради.
Иккинчи «Котиб» тахаллусли шахс — Шоислом Шоҳмуҳаммад ўғли (1882—1941) ҳақидаги маълумот А. Муродовнинг «Ўрта Осиё хаттотлик сакъати тарихидан» китобида учрайди ва унинг асосан китобат — котиблик билан тнрикчилик ўтказгани маълум бўлади.
Пирмуҳаммад Котиб ҳақидаги маълумотлар ва унинг мазкур шеърлари Мўминжон-Тошқиннинг юқорида қайд этилган қўлёзмасидан олинди.
Бегали Қосимов

ЮЛДУЗ ИЛМИ

Котиб уммиди дуолар баъдида
Айтадур аҳбобларға арзу ҳол.

Соли мавлудим «наку ахтар»* эди,
Бўлди шуълам юлдуз илмиға камол.

Ёлаҳу-л-ҳамду лаҳуш-шукру-с-сано**
Маҳсадимға ноил этди зулжалол.

Офтобу Ою Ер авзоини
Айтадурман, яхшилаб ёдингга ол.

Катталикда ҳар учавдур бир насақ
Шунчалик Ер онлара монанди ҳол.

Етмиш учдур Шамс, етмиш бир Қамар,
Етмиш икки донг ери Ерға мисол.

Ҳеч бири қилмас бириға эҳтиёж,
Ҳар қаю ўз марказида баркамол.

Офтоб ўлса зиё, Ой нур эрур,
Қопқора Ер ўртага кирмоқ муҳол.

Чунки тўртинчи самода Офтоб,
Ой учинчида эрур Бадру Ҳилол.

Ҳар куни от бирла саккиз тош юран
Юз йили комилда етса, эҳтимол.

Ўртада Ер айламак хайлулоти,
Бир абас сўздур эрур фосид хаёл.

Асрлар боши Ҳамал Шамсу Қамар
Айлаюр бир-бириға арзу висол.

Сўнгра ҳар кун қирқ икки-қирқ уч минут
Ифтироқ айлар икав ҳар маҳу сол.

Ой хасуфи ҳам касуфи Офтоб
Ҳар йили жарён қилур беихтилол.

Ер тадохул қилмаса, боис начук,
Айтаман, тавфиқ берса, ҳақ таол.

Офтобу Ой ароси икки йил,
Ер узоқ, онларға етмиш икки йил.
_________
* Маъноси: яхшилик юлдузи, абжад ҳисобида 1277 ҳижрий (1858 мелодий) чиқади.
** Унга ҳамд бўлсин! Шукру сано бўлсин унга!

МУХАММАС

Неча фурсатдирки, ишқинг кўнглума топмиш қарор,
Етмайин васлингга доим йиғлағумдур зор-зор,
Қошки бўлса муяссар ташриф этсанг ихтиёр,
Нақди умрум айлағумдур нахли қаддингға нисор,
Айланай, жоним тасаддуқ, қилмағайсан ҳеч ор.

Қоматинг кўргач, қаю одам топар ўздин хабар:
Ҳуш қолмас илтифот ила агар солсанг назар,
Мен каби ошиқларингдан қилмағил, жоно, ҳазар,
Қайда етган домани гулға тикандин бир зарар,
Ҳар қачон гул мўътабарликда эрур ҳам хор-хор.

Ёдима келгач хаёлинг рўз бўлғай мисли кеч,
Тўлғониб янчган илондек айлағайман тобу печ,
Бўлса имкон васлинг истарман, агар келса қилич,
Йиғламайму бўлмаса васлинг муяссар манга ҳеч,
Бизни манзур айламай, ағёрим этсанг эътибор.

Холи айлаб фурсати аҳволима қилғил нигоҳ,
Ишқ ўтиға мубтало бўлғон кишида не гуноҳ,
Эй нигоро фурқатингдин бўлди аҳволим табоҳ,
Хун ўлубдур ғунча янглиғ бағрим ичра таҳ-батаҳ,
Етса васлингни насими топгай эрдим интишор.

Улфатим дарду алам, ғамдур, эрур бағрим кабоб,
Йиғлағай ошуфта аҳволимға барча шайху шоб,
Раҳм қилмай не учунким мунча айларсан итоб,
Офати даврон экансан, айладинг ҳолим хароб,
Қолмади ҳажрингда манда эмди таскину виқор.

Номи зикрингни қилурман зикр ўрниға сиёқ*,
Ҳам хаёлим ичра доим суратинг рўзи фироқ,
Бу жаҳон зебосида йўқ сандаги қошу қабоқ,
Найлайин, Қотиб, етушди устухонимға пичоқ,
Арз қилдим йўқни йўқ қилмоқ, ғаразда борни — бор.
__________
* Санамоқ.