Бурҳониддин (15-аср) ўзбек шоири. Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис”да бошқа ҳақида маълумот бериб, «Ҳирий шаҳрининг бузургзодаларидиндур, донишманд ва хуштаъб ва сабукруҳ кишидир», деб баҳолаган.
У Шоҳрух Мирзо мадрасасида дарс бсрган. Муаммо жанрида шуҳрат топган. Абулқосим Бобур Мирзога бағишлаб «Жавоҳир ул-асмо» муаммо рисоласини ёзган.
Навоий ва Дарвеш Алиларга атаб ҳам муаммолар битган. 1469 йилда Ҳусайн Бойқаро Навоийни муҳрдор тайин этганида ёзган бағишлов муаммоси машҳурдир.