Ёқубжон Хўжамбердиев. Қалдирғочлар баҳорда келади (қисса)
I 1937 йилнинг айни баҳори эди. У обком биносидан тўғри сой бўйига тушди. “Зудлик билан бу ердан қочиш керак” деган қарорга келди-ю, тўлқин-тўлқин бўлиб оқаётган Оқбўрага кўз солди… Қадим-қадимлардан водий сари ҳаёт олиб келган сут рангидаги Оқбўра, наҳот энди… У давоми…


Ёқубжон Хўжамбердиев 1947 йили Ўш вилоятининг Сузоқ қишлоғида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультетини битирган. Илк китоби 1981 йили «Зарурат» номи билан чоп этилган. Таниқли шоир ва таржимон мустақиллик арафасида кечган қайта қуриш йилларида ўзбек матбуотида пайдо бўлган истеъдодли журналистлардан биридир. 1990 йилда чоп қилинган «Ўзбеклар иши» асарига совет давридаги ўзбек халқи кечирган ҳаётни тасвирлаган эссе ва мақолалар кирган. Ёқубжон Хўжамбердиев 1990 йилда Қирғизистоннинг жанубида рўй берган этник тўқнашувлар сабаблари ва оқибатлари ҳақида ёзган мақолалари билан танилган. У, шунингдек, Набижон Боқий билан биргаликда 1998 йилда таниқли ёзувчи Чингиз Айтматов ва Мухтор Шохонов қаламига мансуб «Чўққида қолган овчининг оҳи-зори» асарини ўзбек тилига ўгирган.