Сафар Кокилов. Гапдан ўт чиқди (ҳажвия)

У катта хонага кириб, икки букилиб, қимтинибгина деди:
–    Айтмай дедим-у, ҳеч ичимда сақлай олмадим. Бари сизга кўнглим яқинлигвдан, сизга камоли ҳурматимдан. Буни қаранг, Тунов куни анови Қобилов сизни сўккандай бўлиб гапирди-да… Ё тавба…
–    Йўғ-э?!
–    Ҳа, ҳа. Беш-олти кишининг ўртасида-я, тағин. Одамнинг оласи ичида деб шуни айтади-да. Шуни одам қилган сиз-ку, бўлмасам… укамдек деб юрасиз. Одамзод яхшиликни дарров унутар экан-да. Ана энди қорни тўйиб, эгасини тепаётибди, бу эшшак. Қўйинг, хафа бўлманг. Оғзидан чиқиб ёқасига ёпишсин. Садқаи сар… Айтмай дедим-у, яна чидай олмадим, десангиз. Эшитган қуяоққа ёмон экан-эй.„
–    Ҳе, афсус…
У кичкина хонага қайтиб кириб гердайиб, деди:
–    Ҳой, бола, сен ҳам юрибсан-да, акам бор деб. Сен одам танлашни билмас экансан. Кўр экансан. Сени кўргали кўзи йўқ экан-ку, акангнинг. Вой-бу-у… Ишга олганига ҳам афсус қилиб ўтирибди. Ишинг чатоқ… Айтмай дедим-у, яна ичимга сиғмай кетяпти-да. Сенга камоли ҳурматидан, билсанг агар. Тезроқ олдини ол. Устингдан иш қўзғотмаса гўрга эди…
–    Наҳотки?!
Гапдан ўт чиқди.