Халқимиз жуда доно-да! Ҳамма нарсага шундай баҳо берадики, хафа бўлишниям, хурсанд бўлишниям билмай қоласан. Ҳар куни каллайи саҳардан кўчамиздан Ғалтагини ғийтиллатиб бир бола ўтади. Унинг лақаби Бетховен. Сартарошимиз кал. Унинг лақаби Каска. Бир чўтир қассобимиз бор, унинг оти Маска. Чойхоначимизнинг оти Васка. Қишлоқда кимнинг хўкизи бўлса, ҳаммасининг оти Васка. Сигири бўлса Машка. Ана шу ерда ҳам халқимизнинг донолигига қойил қолишимиз керак. Эру хотин қўш ҳўкиз, дейди. Васка билан Машка, демайди. Қўш ҳўкиз, дейди. Шу эрда бир нозик нарсани сиз ҳам илқъаган бўлсангиз керак. Қўш ҳўкиз, дейди. Хўкизни қўш, демайди. Қўш ҳўкиз, дейди. Қўш, Васка, демайди! Чойдан қуй Васка, дейиши мумкин! Қўш, ҳўкиз, дейди, гап эгасини топади. Бу гап Маскага айтиляпти, топдингиз! Маска харидорга суякни кўпайтириб, гўштдан ураяпти. Харидор қўш, ҳўкиз, деяпти, ҳеч нарса деёлмайсиз. Унинг гапи тўғри. Лекин бу эрда яна бошқа гап ҳам бор! Хўш, ҳўккиз, деяпти
!
Хўш, ҳўккиз, нима каромат кўрсатаяпсан? Шундай қилиб юраверасанми, бола-чақани ўйламай лайлак ҳайдаб? Ҳўккиз, қачон ичкиликни ташлайсан, қачон уйингга ярим кило гўшт топиб борасан? Буларнинг ҳаммаси бир томондан тўғри. Бошқа томондан, қўш ҳўкиз, деяпти эр хотинни. Аёл кишини, эс-лат-ма-яп-ти! Лом-мим демаяпти! Қўш хотин, демаяпти бир оилада бир ҳўкизга чидаш мумкин. Ҳўкиз иккита бўлса, худо урди, деяверинг. Бошқа томондан зерикарли ҳам. Ҳўкиз ҳўкизга қараб ўтирса. Васка Машкани қидиради, Машка йўқ. Унинг ўрнига яна битта Васка ўтирибди. “Машка қани?”-сўрайди Васка Васкадан. “Машка онасиникига кетди!” “Нега?” “Нега, нега,-ғудранади Васка.-Бунинг ҳаммасига ўша эру хотин қўш ҳўкиз, деган мақол сабабчи. Шу туфайли Машканинг ўрнига сен ҳўкизнинг ёнида қачондан буён ўтирибман.” “Нима қилиш керак?” “Нима қилиш керак, мақолни ўзгартириш керак, ана шунда Машка онасиникидан қайтиб келади, -дейди Васка.-Қандай ўзгартиришни ҳам ўйлаб қўйдим: эру
хотин-эр-хотин!”