Илҳом Зойир. Ўқиладиган тўёна (ҳажвия)
Очиғи, гап ўғирлашни ёқтирмайман, бу яхши эмас. Аммо автобусда, қий-чув ичида бир давра аёллар ўртасида бўлиб ўтган ҳайратангиз ҳангомани беихтиёр эшитиб қолдим. Кўз — дарё кўради, тешик қулоқ эшитади-да. Энди бу гапларни ичимда сақласам, номим ўғрига чиқиши турган гап. Қолаверса, давоми…


Илҳом Зойир 1961 йил 2 июлда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1987). «Тарсаки» (1995), «Елпатак» (1997), «Табассум бекати» (2000), «Қоидаси шунақа» (2002), «Тўғри сўзнинг тўқмоғи» (2003), «Сеҳрли қалам» (2005), «Сичқонча Табунинг саргузаштлари» (2006), «Учовлоннинг саргузаштлари», «Ҳолва емаган бола» (2007) каби ҳикоя ва қиссалар тўпламлари, «Юз тилло можароси» (2008) романи нашр этилган.Синкен Хоппнинг «Сеҳрли бўр» (2004), Ян Экхолмнинг «Софдил Маллавой» (2006) эртак-қиссаларини ўзбек тилига таржима қилган.«Дўстлик» ордени билан тақдирланган (2009).