Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Хотинмасжид (эссе)
ХХ аср эллигинчи йилларнинг бошлари, ўспиринликдан ўтиб, ўсмирликка илк қадамлар қўйган кезларим эди. Йилнинг шундай пайти эдики, Қиш билан Кўклам тортишар, Қиш “Давом этавераман” деса, Кўклам “Ўринни бўшатиб қўй, энди менинг галим келди” дерди, яъни баъзан Қиш изғирини эсса, баъзан давоми…


Абдуқаҳҳор Иброҳимов Тошкентнинг Кўкча даҳасида 1939 йилнинг 16 августида дунёга келган.1957-1962 йилларда Тошкент Давлат университетининг журналистика факултетида таҳсил олган. 1975-1977 йилларда Москвадаги Олий адабиёт курсида ўқиган. Республика Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Санъат ишлари бошқармасида бош муҳаррир, 1990-1993 йилларда Республика Президенти Девонида маслаҳатчи сифатида фаолият кўрсатади. 1994 йилдан буён эса Республика «Маънавият ва маърифат» марказида хизмат қилмоқда.Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Арра», «Мени айтди деманг», «Зўлдир», «Бир ўликка бир тирик», «Бу замон ўғлони», «Тусмол», «Сочқи», «Майли, майли», «Офарин», «Пуч», «Шайтон йўли» комедиялари Тошкент ва вилоят театрлари саҳналарида қўйилган.Унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени берилган.У кейинги пайтда «Ватан туйғуси» (ҳамкорликда), «Бизким, ўзбеклар…», «Давлат тафаккури нима?», «Миллат овози» каби йирик публитсистик китобларини ва «Уйқу келмас кечалар» романининг биринчи жилдини ўқувчиларга тақдим этди.