Абдулла Қодирий. Тараққий (1923)
Батқалдоқ хўжа: — Ҳой эшон, биз ҳам энди анча тараққий қилибмиз-а?! Лўкидон хўжа: — Қаёқдан билдингиз? — Хотунларимиз нос ўрниға попирўс чека бошлабдурлар. — Қаёқда кўрдингиз? — Қаёқда кўрар эдим, сентралний мўнчада кўрдим… Шилғай «Муштум» — 1923 йил, 3-сон, 7-бет