Хосият Рустамова. Девор: Шеърлар. — Тошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2006.
Хар ким шеърни ҳар хил ёзади, уни шеърхон ҳам ўзича тушунади, ўзича талқин қилади. Хосиятнинг шеърлари шеърхонни ўйлашга, баҳсга чорлайди, хаёлларини беихтиёр ўзига қаратади. Янгича ташбиҳлар, янгича — фавқулодда хулосалари билан янада жозибали туюлади…
Яхшиси, китобни ўқиганда ўзингиз ҳам буни сезасиз, ҳис қиласиз, шоиранинг теран фикрларига қўшиласиз…