Қамчибек Кенжа. Ҳинд сориға (сафарнома)

Қамчибек Кенжа. Ҳинд сориға: (Сафарнома): Мозийдан лавҳалар. Кўрган-кечирилганлар. Ҳайрат суратлари. Шеърлар. Ўйлар… — Тошкент, «Шарқ», 2000.

Улуғ мутафаккир, шоир ва саркарда, мураккаб тақдирли, чигал қисматли шахс Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийларнинг тарихий, илмий меросини, меъморчилик ёдгорликларини чуқур ўрганиш мақсадида Андижонда ташкил топган Бобур номли халқаро илмий экспедиция автомобилда бир неча бор сафарга чиқиб, ўндан ортиқ Шарқ мамлакатларида бўлди.
Экспедиция аъзоси, шоир ва ёзувчи Қамчибек Кенжа ушбу сафарномасини Афғонистон, Эрон, Покистон ва Ҳиндистондан олган тассуротлари асосида битган. Асарда ўтмиш билан ҳозирги замон, тарихий ҳақиқатлар билан бадиий лавҳалар уйғунлашиб кетган. Жумладан, «Сеҳрли Ҳиндистон» бобидаги ўзбек-ҳинд халқлари ўртасидаги азалий-дўстлик ва муҳаббат ришталари, бобурийлар, бобурий маликаларнинг ижтимоий ва шахсий ҳаётига, уларнинг ишқий муносабатларига оид изтиробли ва қизиқарли ривоятлар, ҳикоятлар, тафсилотлар ўқувчини ҳаяжонга солади.

МУНДАРИЖА

Пиримқул Қодиров. Бобур Мирзо изидан

Биринчи қисм

Ушалмаган орзулар сари
Ўзбекистон йўлларида
Ўз юртингда адашма
Туркманистон чўлларида
Туркман қизлари
«Санжар» айвонидаги суҳбат
Яхшилар кўп дунёда
Афғон билан туғилган ватан
Тоғ йўлида учраган сулув
Орзудаги шаҳар
Аянчли зиёратгоҳлар. Қани машҳур Мусалло?
Кўзим чиқсин
Амир Темурни кўрган намозгоҳ
Ҳиротнинг қадимий кўчаларида
Султон хотирасига қолган тош
Наҳотки орқага қайтсак?
Шаҳидлар мозори
Чекиниш

Иккинчи қисм

Фирдавсийнинг мовий диёри

ЭРОН
Сарҳадда бир жонон
Гўзал Машҳад
Ажойиботга тўла бу диёр
Ўхшаш, аччиқ қисматлар
Тўлқин ака ранжиган тонг

ПОКИСТОН
Қайдасан, Лоҳўр?
Лоҳўр манзаралари. Ошиқ Салим
Тонгги таҳлика ва чарақлаган умидлар
Ишқ гирдобида қолган малика
Мозийга назар. Армонларим

Учинчи қисм

СЕҲРЛИ ҲИНДИСТОН
Чегарада уч кеча
Ниҳоят дарвоза очилди!
Энг тарихий жанг
Понипат жангига қўйилган ёдгорлик
Эски ва Янги Деҳлида
Қимматга тушган ҳавас
Ҳинд дастурхони
Шаддот ҳинд қизи — қуралай кўз Манжу
Улуғлар мозори
Муҳаббат ва садоқат кошонаси
Бугун менинг туғилган куним
Мафтункор шахс
Боғи ором — боғи беором
Олтин Бенгалияни излаб
Бир пиёла сувга алмашмам
Наргис ватани
Аврангзеб қиличи. Олтин сопли пичоқ
Ҳинд сув парилари
Бу муҳаббат қасри эмас
Бобур авлодлари бор экан!
Маъшуқа исми билан аталган шаҳар
Бобурийлар хонадонида байрам
Иккинчи Тож Маҳал
Илҳом париси
Қуролимиз пичоқ эди
Акбаршоҳнинг ҳайратомуз қалъалари
Яна Деҳлида. Лаъл қалъа

Тўртинчи қисм

ҚАЙТИШ
Ҳинд элидаги сўнгги кунлар
Яна Лоҳўрда
«Ғурбатга лаънатлар бўлсин»
Ҳайбар довони
Саҳро йўли — узун йўл
Тушларимда Андижон
Она юрт нафаси
Ватандин яхши ёр бўлмас
Муаллиф узри
ХОТИМА ёки Сафардан кейинги фасл

КЎНГЛИМДАГИ ГУЛЛАРИМ (Шеърлар)