Охунжон Ҳаким. Ғалати дунё. Сайланма. 3-жилд

Охунжон Ҳаким. Ғалати дунё. Сайланма. 3-жилд: Эсселар, киссалар, ҳикоялар, адабий ўйлар. — Тошкент, «Шарқ», 2014.

Ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари бошларида адабиётимизга лирик шоир сифатида кириб келган ва ўкувчиларга ўнлаб шеърий китоблар армуғон этган Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳаким наср, драматургия, публицистика, бадиий таржима соҳаларида ҳам баракали ижод килиб, адабиёт мухлисларининг ҳурмат-эҳтиромини қозониб келмоқда.
Қўлингиздаги ушбу асар адиб уч жилдлигининг учинчи китоби бўлиб, бир қарашда у хотиралар мажмуасини эслатса-да, аслида китоб калам соҳибининг болалиги кечган ўтган асрнинг машъум ўттизинчи йилларидаги сталинча даҳшатли қатли омлар ҳамда иккинчи жаҳон уруши йиллари ва ундан кейинги даврлардаги хўрлик ва қашшоқликка маҳкум этилган халқ ҳаёти солномаларига ўхшаб кетади. Муаллиф ўксик ёшлиги мисолида болалиги оёқости килинган миллионлаб етим-есир тенгдошларининг қора қисматлари ҳақида хароб бир қишлоқ мисолида жонли, таъсирли лавҳалар воситасида ҳикоя қилиб беради. Шугина эмас, адиб мураккабликлар, фожиалар билан тўла дунё ишларига ҳам ўз муносабатини билдиради. Китобдаги юмор билан суғорилган эссе ҳамда ҳикоялар, шунингдек, ҳозирги адабий жараён, кўшиқчилик санъати ҳакида куюнчакпик билан ёзилган публицистик асарлар ҳам китобхонни ўйлаш, фикрлашга даъват этади.
Кишини гоҳ кулдириб, гоҳ ҳушёр торттириб қўядиган ранг-баранг воқеа-ҳодисаларни ўзида жамлаган ушбу асар китобхоннинг яқин сухбатдошига айланиб қолади, деб ўйлаймиз.

МУНДАРИЖА

Муаллифдан
Қайишқоқ зот қиссаси
Илми бордан қўрққан… доҳий
Чўчқа минган чавандозлар
Темирдан тиш керак
«Ошингизниям еймиз, бошингизниям»
Билмайин босдим … палакни
Газ тушириб берасан!
Ички туғён
Хизмат кўрсатган артист
«Помощница»
«Озодлик»
«Дарахтга калтак урма…»
Оқсоқолдан қолган супрақоқди
Ҳали сен ашулачими?
Ҳўкиз билан олишув
Менинг қайнотам биттагина
Оддий аскарнинг ҳунари
Елкамда яшаётган одамлар (ҳикоя)
Қора бало (ҳикоя)
Дарди дунёга сиғмаган адиб (Й. Сулаймон хотирасига)