Муҳаммаджон Ҳакимов. Навоий асарлари қўлёзмаларининг тавсифи

Муҳаммаджон Ҳакимов. Навоий асарлари қўлёзмаларининг тавсифи. — Тошкент, “Фан” нашриёти, 1983

Ушбу каталог Ўзбекистон Фанлар Академияси Ҳ. С. Сулаймонов номидаги Қўлёзмалар институти фондидаги Алишер Навоий қаламига мансуб 24 асарнинг 254 қўлёзма нусхаси тавсифини ўз ичига олади. Тавсиф манбашунослик ва китобшунослик характерида тузилди. Айрим қадимий ва ноёб нусхаларга монографик тавсиф берилди.
Китоб ўзбек адабиёти тарихи бўйича манбашунос-текстологлар, аспирантлар, шунингдек олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва студентларига мўлжалланган.