Мирзо Ғолиб. Ғазаллар, мухаммас, рубоийлар, қитъалар

Мирзо Ғолиб. Ғазаллар, мухаммас, рубоийлар, қитъалар. Урду ва форс тилларидан таржима. Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1975.

Мирзо Асадуллохон Ғолиб ўн тўққизинчи асрда Ҳиндистонда яшаб ижод этган буюк шоир. Унинг ижоди фақат Ҳиндистонда эмас, барча Шарқ халқлари орасида кенг шуҳрат топган. Мирзо Ғолиб ўз ғазаллари, маснавий ва достонларида прогрессив ғояларни олдинга сурди, халқни илғор мафкура сари тарғиб қилди, баъзи анъана ва бидъатларни танқид остига олди.