Демьян Бедний. Шеърим

Демьян Бедний. Шеърим: Сайланма, шеърлар, балладалар, поэмалар / Тўпловчи: А. Алимбеков; Редкол.: …К. Яшин (редкол. раҳбари) ва бошқ. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари шеърияти).

Машҳур совет шоири Демьян Беднийнинг номи ўзбек китобхонларига яхши таниш.
Йигирманчи йиллардаёқ унинг китоблари Ўзбекистонда рус тилида, ўттизинчи йилларда эса ўзбек тилида чоп этилган. Ушбу шеърлар тўплами шоирнинг 1963 йили Тошкентда нашр қилинган тўплами асосида қайта тузилиб ва янги таржималар билан тўлдирилиб, ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилаётир.