Яманоуэ Окура (山上憶良?, 660 — 733) — япон сиёсий арбоби ва шоир.
* * *
Бойнинг боласида энгил-бош бисёр,
Юз йил кийса тугамас, тўзмас,
Бойлар сандиғида
Чирийди дунё,
Не ҳарир либослар топадир абас.
Камбағал дағал бўзга зор,
Жанда топилмайди илгали.
Шундай яшаяпмиз,
Бу Очун – озар,
Минг доду фарёд қил, барчаси бекор!
* * *
Йўлимнинг бағри хун. Дунё кезаман.
Кўзда ёш, дилда дард, хўрлик.
Нима қилай,
Учиб кетай десам
Қуш эмасман, қанотларим йўқ!..
* * *
Ана, ўтиб борар оғиздан-оғизга,
Йилдан-йилга, асрдан-асрга.
Инжа хотирларим, нурсиз қиёфам.
Ҳа-ҳув, дегулик шу шаънсиз умрга
Шунча иштиёқ-ла келмоқ шартмиди?
Рус тилидан Абду Наби таржималари