Синобу Оригути (折口信夫; 11 февраль 1887, Осака — 3 сентябрь 1953) — япон этнологи, фольклорист, адабиётшунос, шоир, ёзувчи ва педагог. Сяку Тёку (釈迢空) тахаллуси билан ҳам машҳур.
***
Бўм – бўш йўл .
Қуйилади атрофга жимлик
Қичишади бурун катагим
Ёқилган гулханнинг аччиқ дудидан .
Чой қайнатяпман…
***
Қалбда хотиржамлик !
Бахор бўронидан сўнг
Хамма нарса тинчланди, мана ,
Эшитила бошлади кўчада яна
Ёғоч ковушларнинг тўқиллашлари…
***
Булутлардан сизиб ўтаётган
Ойнинг хира ёғдусида
Тошаётган дарё кечувидаги
Шолипоялар аро
Бўқоқ тортган шолилар хиди…
***
Тоғдаги қишлоқ
Қор босган дарахтлар .
Жимлик , сокинлик .
Одам ҳам , ит ҳам кўринмас
Қарғалар юрибди уйлар олдида
***
Мана , яна қайтиб келдим мен ,
Ўша тоғлардаги пастак кулбамга
Ошхонада янграр
Гъаройиб қўшиқ .
Бу янги ҳамхонам – қора чирилдоқ…
Холдор Вулқон таржимаси.