Лю Чжень

“Амакиваччамга бағишлайман” туркумидан

* * *

Қарағай тебранар
Қояда ёлғиз.
Далада шамоллар
эсар шитоб, тез.
Нақадар
Қаҳрли увуллар довул,
Синдирмоқчи бўлар
Қарағайни ул!
Қиш келар –
бешафқат қиров ҳам, муз ҳам,
Қарағай барига чидайди бардам.
У писанд қилмайди аёзни нечун?
Қарағай, сарв
кучли бўлгани учун!

Рус тилидан Турсун Али таржимаси.