Хожа Ёқуб Арший (1685-1756)

* * *

Жилвагар бўлди манго бир канизаки нозуккина,
Кокули ҳар ён сочилғон, қоп-қора кўзлуккина.

Ёшлиғ айларму ва ё шўхлуқ қилурми, билмадим,
Лобалар кўргузмиш ул ҳар лаҳза юз турлуккина.

Лабларидин жон берурда нози ишвасин кўрунг,
Жон олурда йўқ эмиш мундоғ яна чобуккина.

Сабзаи гул рангида бир ҳол йўқдур ёзу қиш,
Турфадурким, қип-қизил мангзи, қошидур кўккина.

Айтиб эрди бир куни, келгил хуморингни ёзай,
Деб экан, борсам умид айлаб, бори ўтруккина.

Шўхлуқ ижнос этиб, билмай нечадин тутма саҳл,
Гарчи ўғлонваш эрур ул, бўлса ҳам сўзлуккина.

Шўхи жавлон, жилваи кофир, шеваси сайёдлиқ,
Сарви қад, сиймин зақан, ҳам орази ўтлуққина.

Нимча норанжи, қизил кўнглак, бошида қарқара,
Сунбули бешдин ўрулган, тол чибиқ бўрклуккина.

Арший, ёшлар васфида ёшлиқлиқингни қўймойин,
Лоуболиқдин дединг сўзлар, бу эмди шуккина.

Уйғур тилидан Омонбек Жалилов табдили