Навбатий (ХVIII аср)

* * *

Чиқди ногоҳ маҳваши турфа нигори ўзгача,
Очилиб, чун лола аҳмар, гулузори ўзгача.

Икки шаҳло кўзлари кўнглим қушини қилди сайд,
Мубтало айлаб мани ёри нигори ўзгача.

Отди мужгон ўқлари пайваста қошин ё қуруб,
Тегди новак ўқлари, қилди қарори ўзгача.

На илож айлай ёронлар, дард ўлдирди мани,
Барча дардлар бир сари, ўқ захмкори ўзгача.

Ястанибдур моҳитобон чеҳрасин пинҳон этиб,
Аждаҳо янглиғ ики зулфи, нигори ўзгача.

Муддао қўймас анинг ҳуснин тамошо қилғали,
Икки саф лашкар турубдур, сад ҳазори ўзгача.

Муддатидур мунтазирдурмен жамолига анинг,
Раҳм этгай деб қилурмен нола зори ўзгача.

Келмагай оламга андоғ нозанин маккорае,
Бир тараҳҳум золими ҳардам шикори ўзгача.

Кеча-кундуз мен жамоли шавқида бўлдим хабар,
Кошки, бу Навбатийга ё бўлса ёри ўзгача.

Уйғур тилидан Омонбек Жалилов табдили