* * *
Ғунча лаълингға, эй ширин даҳан, суйгум келур,
Боғи ҳуснингға кирибон ғунчалар узгум келур.
Тийра хотир ҳамнишинлардан ер узра мен малул,
Осмон узра чиқиб ойлар билан юргум келур.
Бўлмаса лаъли шакарборинг баҳам мен ташнага,
Қанд сувни ичмайин, ҳасрат суви ичгум келур.
Дуди оҳимни менинг ўрлатма, оч шамъи жамол,
Мендумен парвона, дийдор ўтида куйгум келур.
Ўтмагил тунда равон салқинидек умри азиз,
Остони ёрда бир неча кун турғум келур.
Гул совуқ салқиндан очилур, доғи мен гул каби,
Хасм еткурса совуқ сўз, гул каби кулгум келур.
Аҳли дунё, аҳли фақир бу иков ҳолин кўруб,
Зар қаболарни қўйиб, пашмин қабо кийгум келур.
Шум ғанимлар юзидан яхшидурур ўлум юзи–
Ким, рақиби шум рўларни кўруб ўлгум келур.
Куфрдур аҳли тариқат мазҳабида ким, риё,
Худнамо зоҳидларни Машҳурий ўлтургум келур.
Уйғур тилидан Омонбек Жалилов табдили