* * *
Бир кичик дилбар кўриб мен қомати нозуккина.
Ғунча лаб ҳаваста эрур қип-қизил ўнглуккина.
Гарчи ёшидур кичик, ширин лаби асру сучук,
Ҳар боқишда кўзининг иймоси бир турлуккина.
Ашкдек бир ерда самоъ-жилва айлаб ҳар тараф,
Қирмизи кўнглак ичида тор тишик бўркликкина.
Кулмусуб деди манга: бир кун санга раҳм айлагум,
Кўзидин билдимки, эрмас хандаси ўтруккина.
Навмидим эрди бу ёлғон ваъдасидин сурулуб,
Ёш болалар ичра кўрдим ногаҳон сурлуккина.
Ихтиёр этдим аёғин ўфкали, қилмай қабул,
Сесканиб қочди самандин сакратиб чобуккина.
Чунки кўрдим мунча макру шевалар андин дедим,
Эй Футуҳий, ун чиқармай энди бўлғил шуккина.
Уйғур тилидан Омонбек Жалилов табдили