Буғдо Абдулла (1941)

Буғдо Абдулла 1941 йили Қашқарнинг Енгисар туманида туғилган. 1965 йили Шинжон университетининг адабиёт факултетини битирган. Ҳозирда Шинжон университетида ишлайди. Асарлари 1956 йилдан эълон қилина бошлаган.
Машҳур китоблари: “Елкан”, “Қиз қалъаси”, “Ёзувчилик билими” (илмий асар), “Ёзувчилик маҳорати” (илмий асар). Унинг айрим асарлари мамлакатлдаги оз сонли миллатлар адабиёти бўйича “Тулпор” мукофотига, Шинжон “Тангритоғ адабиёт ва санъат мукофоти”га сазовор бўлган.

ДЕНГИЗ, ЯПРОҚ, СОҲИБЖАМОЛ

Денгиз…
Уни яшил япроқ деяр эмишман,
Гўзалим турганмиш устида.
Мен соҳилдан кўриб,
Ҳайрон бўлар эмишман.
Гўзалим қўлини қанотдек ёйиб,
Маҳкам турармиш.
Бир зумдан кейин
у ўзини сувга отармиш.

Оҳ, менга жабр!
Юрагим қинидан чиққудай…
Вақт ўтар эмиш,
Ичимни ит таталар эмиш,
У кўринмасмиш,
Кўринмасмиш ҳеч!
Ногаҳон
Отилиб чиққанмиш соҳилга,
Қўлларида қадимий шамшир…

Уйғондиму билдим:
Бу тушим.
Дедим:
Гавҳар — мангу гавҳар.
Шамшир — қадим жавоҳир.
У ҳамон қадрли
Сув остида ҳам,
Ер устида ҳам…

Эмин Усмон нашрга тайёрлаган