Дмитро Васильович Павличко (1929) — украин шоири, таржимон, адабий танқидчи, сиёсий арбоб, дипломат.
* * *
Илтимосим шу сендан — болам, деб, чақир мени,
Фарзандин кутаётган, меҳрибон, ўзбек она.
Брестимни асради, асради Коломимни,
Сенинг ўғлинг қон тўкиб бахтим учун мардона.
Фақат, қайта олмади соғ-саломат бағрингга,
Балки шу армон билан очиқ кетди кўзлари…
Энди дубга айланиб, у, Карпат йўлларида
Япроқ ёзар навқирон, ичга ютиб сўзларин.
Тегранг қуршар фарзандлар — она, кўнглинг хушлансин:
Ўғилларинг — жонфидо, қизларинг — соҳибжамол!..
Дуб баргларин учириб балки бугун хуш насим
Ворохтадан Тошкентга олиб келса, эҳтимол!
Русчадан Музаффар Аҳмедов таржимаси.