ЁДГОРЛИК ЁНИДА…
Бир она ёдгорлик пойига чўкди:
Интизор кўзлари намли, армонли,
Дудоқлар титради, қуриб дармони,
Қоматин гўёки заминга тўкди.
Бутун-бор дунёси тош қотди оҳдай,
Яна хотиралар тинчлик бермади.
Мармар тошнинг совуқ юзи терлади, —
Унсиз фарёдлари янграган чоғда.
Ҳайкал — ёдгорликда унинг кўзлари…
Фақат ёдгорликка аёндек дарди…
Отаёр таржимаси.