Мамед Сейидов (1925)

* * *

Хазина?
Ким буни қандай тушунар,
Дилим хушнуд, турмушимдан йўқ гинам.
Дўстлар менга чин юракдан ишонар,
Шу ҳам менинг камёб, нодир хазинам.

Бу хазина — кўкка учсам, қанотим,
Гирдоблардан олиб чиқувчи қайиқ.
Уни жой-жойига сарфлаш ниятим,
Дўстликка хиёнат қилмайман, аниқ.

Шукур Қурбонов таржимаси.