Азиз Несин (1915-1995)

Азиз Несин (тахаллуси; асл исми Маҳмуд Нусрат — Mehmet Nusret Nesin) (1915, Истанбул — 1995, Измир; Истанбулда дафн этилган) — турк ҳажвий ёзувчиси, драматург, Нафис санъат академияси (Истанбулда ўқиган (ҳарбий маълумотга ҳам эга). «Марко пошо» (1946) тараққийпарвар ҳажвий газетаси ва бошқа матбуот органларида ишлаган. «Нуҳ кемаси» (1949) ҳажвий журналини нашр этган. Кўплаб ҳажвий ҳикоя, поэма ва романлар муаллифи, сиёсий ва ижтимоий ҳажв устаси.
«Жиннилар озод бўлди», «Ишбилармон одам», «Нозиқ ва нафис», «Худога шукур» ва бошқа асарлари сиёсий ўткир ва долзарб. Уларда ёзувчи жамият иллатларини фош қилади, кулгили вазият, хусусият ва ҳолатлар орқали кишиларни беихтиёр ўз нуқсонларидан кулишга мажбур этади. Азиз Несин асарларининг қаҳрамонлари — иш ахтаравериб безор бўлган майда амалдор, омадсиз зиёли ва қашшоқ ишчи («Яшасин камбағаллик», «Майдон соатлари», «Хотин киши бўлганимда-ю…» ва б.).
«Шундай бўлди, бундай бўлмайди» автобиографик қиссаси, «Азизнома» ҳажвий шеърлар ва «Мамлакатлардан бирида» ҳажвий ҳикоялар тўпламлари мавжуд. Ҳажвчи ёзувчилар халқаро танловларида «Дафна чамбари» олган (1956, 1957). Ўзбекистонда бўлиб ўтган Осиё ва Африка мамлакатлари ёзувчиларининг Тошкент анжуманлари иштирокчиси.
Асарлари ўзбек («Мушт кетди», 1966; «Хуштак афандим», 1969; «Футбол қироли», 1978 ва ҳ.к.) ва бошқа тилларда нашр қилинган.

MINI-MINI ВАЛИМИЗ

Эзган бизни яна биз,
Душмар бизга ўзимиз,
Бу кетишнинг сўнгги йўқ,
Чора топинг қани сиз.
Токи табибсан, айтгил,
Нега бунча золиммиз?
Mini-mini валимиз,
Не бўлгайдир ҳолимиз?

На гази бор, на қаҳва,
Кетиларми бўш уйга,
Аввалдан ҳаммаси бор,
Кимлар қилишди даъво?
Яхши чиқмайди бизнинг,
Кўпдан буён фолимиз.
Mini-mini валимиз,
Не бўлгайдир ҳолимиз?

Сиқмоқдан тиш қолдими,
Қилинмас иш қолдими,
Қорабўрсадан бизга,
Олиш-бериш қолдими?
Сотавериб қолмади,
Уйимизда молимиз.
Mini-mini валимиз,
Не бўлгайдир ҳолимиз?

Ҳаёт тортилмас бир юк,
Денгиз бор, қайиқ кичик,
Ўтирдик ишга аста,
Йўл кўрсат деб эй буюк.
Бир пайтлари айтгандинг:
“Боқ, Шоҳим аҳолимиз!”
Mini-mini валимиз,
Не бўлгайдир ҳолимиз?

Етмайди маош, мунзам,
Ғам устига яна ғам,
Иқтисодда ҳар бири,
Сўрсанг, устоди аъзам.
Бу ғамларда, валлоҳи,
Йўқ бизнинг ваболимиз.
Mini-mini валимиз,
Не бўлгайдир ҳолимиз?

Қолгансиз нари-бери,
Торта-торта камарни,
Сиқмоқдар бир кун синар,
Инсоннинг нозик ери.
Қора мушукка дўнди
Энг қаро жаволлимиз.
Mini-mini валимиз,
Не бўлгайдир ҳолимиз?

Бузилганда кетишлар,
Оёқли газда ишлар,
Оғиз тўрва эмасдир,
Тортсанг, ситар тикишлар.
Билмам, ботарми бизга,
Бундай қийлу қолимиз.
Mini-mini валимиз,
Не бўлгайдир ҳолимиз?

ҚАРЗДОР СЎЗ

Қирқ йиллик умримизда не инсонлар кўрганмиз,
Кўрилажак не бўлса, бир замонлар кўрганмиз.

Бу қаламдан мадҳия чиқмаган, балки шу-чун,
На гонарар олганмиз, не эҳсонлар кўрганмиз.

Ҳайратли кўп нарсалар кўрганмиз бу ўлкада,
Одамларни судраган қурт чўпонлар кўрганмиз.

Ҳайвони нотиқларим ваъзи, нутқ қилгани,
Ҳайвонот боғларида не ҳайвонлар кўрганмиз.

Қўл-этак ўпмоқ учун қолмагунча бир инсон,
Хушомадгўйлик қилган бақлажонлар кўрганмиз.

Мансаб мақоми ила кетркан туалетга,
Ҳозир ясаб, тикланган каттаконлар кўрганмиз.

Иблис билан шайтонга терс кийгазиб дўппини,
Беш вақт намозида мусулмонлар кўрганмиз.

Мақомига мувофиқ ўрмон киборларидан,
Назокат дарсин берган не нодонлар кўрганмиз.

Демократия тарихи ёзажак буни эрта,
Энг юксак мақомларда зағизғонлар кўиганмиз.

Аҳмоқ дўстларимиздан йилларча чекканимиз,
Дардимизни англаган не душманлар кўрганмиз.

Қитиқлаб кулдиргувчи машҳур кулдирувчими?
Музлатничдан ҳам фарқиз нуқтадонлар кўрганмиз.

Бир қофия учун ҳеч қурбон қилмагин сўзни,
Ортиқ сен лоф сўйламай, англаганлар кўрганмиз.

Турк тилидан Раҳмат Бобожон таржимаси