Аҳмад Ҳамди Танпинар (Ahmet Hamdi Tanpınar) – турк шоири, романнавис, адабиётшунос, сиёсатчи ва академик.
Туркияда Жумҳурият авлодининг ил маърифатпарварларидан бўлган Аҳмад Ҳамди Танпинар “Бурсада замон шеъри билан ўқувчиларга танилган. Унинг “Йигирма беш йилднинг мисралари” номли китоби 5 жилдда нашр этилган.
МОВИЙ
Мовий-мовий эди осмон,
Булутлари оппоқ-оппоқ,
Бепоёнлиғ ичра нолон
Не ажаб ёз эди ғамнок.
Ажаб, гўзал, сўнгра маҳзун
Нур ёмғири ила узун.
Бир туркуки ғамгин садо
Ва сен кулсанг гуллар пайдо.
Хуш булутлар эди оппоқ,
Соялари сирли порлоқ;
Тинмас эди ғир-ғир шамол
Гуллар тўшин айлаб хушҳол:
Бинафшаранг ойдин… чинор
Сояси-да қизарган зор,
Намозгарда боқишлари,
Саринликнинг ёқишлари…
Сабоҳларнинг ойнасида
Ногоҳ кулар пайдо ҳусн,
Икки боқиш орасида
Айлар мени телба ҳузн.
Қайдасан? Ким билсин ҳозир
Сенингдир яна оқшомлар;
Зинада қадаминг саси,
Бандаргоҳда шарпанг бор.
Турк тилидан Йўлдош Эшбек таржимаси