Есет Аукебаев (1921-2008)

Есет Аукебаев (Есет Әукебаев) 1921 йил 23 декабрда Шарқий Қозоғистоннинг Зайсан туманида туғилган.
Илк китоби — «Соқчи сири» (1954) йили чоп этилган. «Тонг шафағи» (1966), «Дўстимга хат» (рус тилида, 1968), «Асқар тоғлар» (1973), «Бирлик» (рус тилида, 1977), «Кенгчилик» (1980), «Умр — бахт» (1983), «Кун билан кўланка» (2000) китоблари нашр этилган.

* * *

Эй, Олатоғ,
Ҳайбатлисан, залворлисан,
Нақ яшил кўл
Ё булоқдек қайнармисан?
Шукуҳингни,
Савлатингни куйлаб ўтган
Оқин Жамбул
Каби сен ҳам куйлармисан?

Аскар янглиғ
Қарағайлар турар саф-саф,
Ёш қайинлар
Чўққи томон ўсар гувлаб.
Эй, Олатоғ,
Мен ҳам сенинг ёнбағрингни
Ораладим
Бир ниҳолдек шўх шовуллаб…

Келди Қодиров таржимаси.