Канишай Абдибалиева (1957)

Канишай Абдибалиева (Абдыбалиева Канышай) – 1957 йилда туғилган. Педагогика фанлари номзоди. Қозон университетининг физика факультетини битирган. “Кўпайиш” китоби, “Жонзирак” шеърий тўплами нашр этилган.

***

Қанот қоққан бахтнинг қушидай
Хаёлимни бошқага бурмай.
Қизиқ ўйлар ичра гул тердим,
Қизғалдоқлар ёнган тандирдай.

Хавотирда кўнгил ёзилмас,
Совуқ қотган элат қишидай.
Соғинчларда ўтган тунларни,
Хотирлайман мен ана шундай.

***

Онанинг сутидек покиза
Бўлган қалб ҳамиша юксакда.
Шодликка бурканган даргоҳда,
Туғилар норасда гўдаклар.

Феълингда бўлса гап ёруғлик,
Бирлашган жонларни тамшатиб,
Яралур, ишонгин, даҳолар,
Уйғонур ҳеч йўқса шам ёқиб.

Юрагинг бақувват, саломат,
Ёшликни мақсадга тукканда,
Жонингга озиқдир ўйламоқ,
Не етсин донишманд туққанга.

Қирғиз тилидан Шаҳриёр таржимаси